Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​💭 Молиявий режалаштириш ҳақидаги 3 та афсона.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​💭 Молиявий режалаштириш ҳақидаги 3 та афсона. "Бир марта бюждет тузиб кўрганмиз. Лекин у барибир ишламаган. Ҳеч нима ўхшамаган." Танишми холат-ми? Молияни режалаштириш кўп тадбиркорларда ишончсизлик уйғотади. Айниқса, буни аввал синаб кўриб, фойдасини кўрмаганлар орасида. Келинг, афсона билан ҳақиқатни ажратиб оламиз: 1️⃣ Режалаштириш — бу фақат рақамлар, жадваллар ва формулалар. 🔻 Жавоб: Йўқ. Режалаштириш — бу қарорларни олдиндан қабул қилиш жараёни. Excel ва жадваллар — фақатгина ёрдамчи восита. Режа эса: Биз нимага эришмоқчимиз ва қайси йўл орқали? деган саволдан бошланади 📌 Кейин шунга қараб: - савдо режаси, - харажатлар тахмини, - тушум прогнози, - ва албатта, БДР (даромад ва харажатлар бюджети) шаклланади. 2️⃣ Фойда бор — демак ҳаммаси яхши. Қолгани муҳим эмас. 🔻 Бу — классик хато. Чунки фойда ≠ нақд пул. P&L — даромад ва харажатлар ҳақида маълумот беради. Аммо банкдаги реал пул тушумларини Cash Flow (нақд пул ҳаракати) кўрсатади. 📌 Шундай вазиятлар бўлади: - товар сотилган — фойда бор, - пул келмаган — иш ҳақини тўлашга имконият йўқ. 📌 Ёки аксинча: - счётда пул бор, лекин бу — ҳали бажарилмаган буюртма учун олдиндан тўлов. Демак, бу сизнинг " хали фойдангиз" эмас. Молиявий хаос шунда пайдо бўладики, фойда, тушум ва сарф орасидаги фарқ тушунарсиз бўлса. 3️⃣ Бизда барқарорлик йўқ, шунинг учун режалаштириб ҳам бўлмайди. 🔻 Бу — кўпчилик кичик ва микробизнес эгалари айтадиган баҳона. Ҳа, ўзгарувчанлик бор. Лекин шунга қарамай режалаштириш керак. Ва шунинг учун хам бу аҳамиятли. 📌 Сиз йиллик тўлиқ стратегик план қилишингиз шарт эмас. аввалига камида, 3 ойлик кузатувчан, амалиётга яқин молиявий модель етарли: - тушумлар тахмини, - яққол кўринаёиган мажбурий харажатлар, - нақд пул оқимидаги "тешиклар" ёки ортиқча маблағлар, шунга қараб қарор қиласиз: - кредит керакми? - камайтириш керакми? - қарзларни йиғишни тезлаштириш керакми? Ҳаосни кетказиш — бу мукаммаллик эмас, тартибли қайта кўриб чиқиш орқали бўлади: "режа — факт — таҳлил". Молиявий режалаштириш — ҳаммаси аниқ бўлиши керак дегани эмас. Бу — бизнесингизни кўриш, тушуниш ва бошқариш имконияти. Сиз молиявий режалаштиришни амалда синаб кўрганмисиз? Нима иш берди, нима натижа бермади? Келинг изохларда фикрлашайлик 👇 -------------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗