💭 Молиявий режалаштириш ҳақидаги 3 та афсона.
"Бир марта бюждет тузиб кўрганмиз. Лекин у барибир ишламаган. Ҳеч нима ўхшамаган."
Танишми холат-ми?
Молияни режалаштириш кўп тадбиркорларда ишончсизлик уйғотади. Айниқса, буни аввал синаб кўриб, фойдасини кўрмаганлар орасида.
Келинг, афсона билан ҳақиқатни ажратиб оламиз:
1️⃣ Режалаштириш — бу фақат рақамлар, жадваллар ва формулалар.
🔻 Жавоб: Йўқ. Режалаштириш — бу қарорларни олдиндан қабул қилиш жараёни.
Excel ва жадваллар — фақатгина ёрдамчи восита.
Режа эса:
Биз нимага эришмоқчимиз ва қайси йўл орқали? деган саволдан бошланади
📌 Кейин шунга қараб:
- савдо режаси,
- харажатлар тахмини,
- тушум прогнози,
- ва албатта, БДР (даромад ва харажатлар бюджети) шаклланади.
2️⃣ Фойда бор — демак ҳаммаси яхши. Қолгани муҳим эмас.
🔻 Бу — классик хато. Чунки фойда ≠ нақд пул.
P&L — даромад ва харажатлар ҳақида маълумот беради.
Аммо банкдаги реал пул тушумларини Cash Flow (нақд пул ҳаракати) кўрсатади.
📌 Шундай вазиятлар бўлади:
- товар сотилган — фойда бор,
- пул келмаган — иш ҳақини тўлашга имконият йўқ.
📌 Ёки аксинча:
- счётда пул бор, лекин бу — ҳали бажарилмаган буюртма учун олдиндан тўлов.
Демак, бу сизнинг " хали фойдангиз" эмас.
Молиявий хаос шунда пайдо бўладики, фойда, тушум ва сарф орасидаги фарқ тушунарсиз бўлса.
3️⃣ Бизда барқарорлик йўқ, шунинг учун режалаштириб ҳам бўлмайди.
🔻 Бу — кўпчилик кичик ва микробизнес эгалари айтадиган баҳона.
Ҳа, ўзгарувчанлик бор. Лекин шунга қарамай режалаштириш керак. Ва шунинг учун хам бу аҳамиятли.
📌 Сиз йиллик тўлиқ стратегик план қилишингиз шарт эмас.
аввалига камида, 3 ойлик кузатувчан, амалиётга яқин молиявий модель етарли:
- тушумлар тахмини,
- яққол кўринаёиган мажбурий харажатлар,
- нақд пул оқимидаги "тешиклар" ёки ортиқча маблағлар,
шунга қараб қарор қиласиз:
- кредит керакми?
- камайтириш керакми?
- қарзларни йиғишни тезлаштириш керакми?
Ҳаосни кетказиш — бу мукаммаллик эмас, тартибли қайта кўриб чиқиш орқали бўлади: "режа — факт — таҳлил".
Молиявий режалаштириш — ҳаммаси аниқ бўлиши керак дегани эмас.
Бу — бизнесингизни кўриш, тушуниш ва бошқариш имконияти.
Сиз молиявий режалаштиришни амалда синаб кўрганмисиз?
Нима иш берди, нима натижа бермади?
Келинг изохларда фикрлашайлик 👇
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗