Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

💥 Нега яна ҳисоб-китоб юрмади?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

💥 Нега яна ҳисоб-китоб юрмади? Сен тадбиркорсан. Жамоанг бор, маҳсулотинг бор, пул айланмада. Лекин рақамлар масаласида ҳали ҳам “каша”. Нега? Мана ҳисоб-китоб тизими юрмайдиган 5та кенг тарқалган сабаб — ниятлар яхши бўлса ҳам: 1️⃣ Бошқанинг таблицасини олиб, ўз бизнесингга мослашга уринасан. Аслида эса ўзингга хос жараёнлар, метрикалар ва реалликларга асосланган система керак. 2️⃣ Барча маълумотлар “югуриб юриб” йиғилади — қўнғироқлар орасида, буюртмалар пайтида, “энг шошилинч ишлар” вақтида. Натижада — бўшлиқлар, хатоликлар ва ҳатто ўзинг ҳам ишонмайдиган ҳисоботлар тўплами. 3️⃣ Компания ичида ҳисоблаш, учет юритиш одати йўқ. Ҳеч ким рақам сўрамайди — чунки сен ўзинг намуна бўлмаяпсан. Интизомсиз — ҳеч қандай система ёрдам бермайди. 4️⃣ Сен “бухгалтерияча” ёки “хиссиётга қараб” учетюритасан. Аммо бошқарув ҳисоботи — бу расмият учун эмас, балки бизнес муаммоларини ечиш учун. 5️⃣ Ҳисобни “Excel’ни тушунадиган” одамга топширасан. Таҗрибаси айнан бошқарув метрикаларида бўлган одам ўрнига. Агар ўзингни таниган бўлсанг — бу сигнал: ҳисоб-китобни оддий “галочка” учун эмас, бизнес учун қайта қуриш вақти келгани хақида рус лотин -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗