💥 Нега яна ҳисоб-китоб юрмади?
Сен тадбиркорсан. Жамоанг бор, маҳсулотинг бор, пул айланмада.
Лекин рақамлар масаласида ҳали ҳам “каша”. Нега?
Мана ҳисоб-китоб тизими юрмайдиган 5та кенг тарқалган сабаб — ниятлар яхши бўлса ҳам:
1️⃣ Бошқанинг таблицасини олиб, ўз бизнесингга мослашга уринасан.
Аслида эса ўзингга хос жараёнлар, метрикалар ва реалликларга асосланган система керак.
2️⃣ Барча маълумотлар “югуриб юриб” йиғилади — қўнғироқлар орасида, буюртмалар пайтида, “энг шошилинч ишлар” вақтида.
Натижада — бўшлиқлар, хатоликлар ва ҳатто ўзинг ҳам ишонмайдиган ҳисоботлар тўплами.
3️⃣ Компания ичида ҳисоблаш, учет юритиш одати йўқ.
Ҳеч ким рақам сўрамайди — чунки сен ўзинг намуна бўлмаяпсан. Интизомсиз — ҳеч қандай система ёрдам бермайди.
4️⃣ Сен “бухгалтерияча” ёки “хиссиётга қараб” учетюритасан.
Аммо бошқарув ҳисоботи — бу расмият учун эмас, балки бизнес муаммоларини ечиш учун.
5️⃣ Ҳисобни “Excel’ни тушунадиган” одамга топширасан.
Таҗрибаси айнан бошқарув метрикаларида бўлган одам ўрнига.
Агар ўзингни таниган бўлсанг — бу сигнал: ҳисоб-китобни оддий “галочка” учун эмас, бизнес учун қайта қуриш вақти келгани хақида
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗