🎯 Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иккита йўли
1️⃣ Ходимлардан олинадиган фикр-мулоҳазаларга қулоқ солиш.
2️⃣ Бошқарув ҳисоботларидаги рақамларга қараш.
Мен ўз амалиётимдан бир воқеани айтиб бераман.
Ишлаб чиқариш компаниясида ҳар йиғилишда цех ва булим бошлиқлари доим бир хил гапларни айтишарди:
— хомашё қиммат, харидлар қийнаяпти,
— бозор пасаяпти, буюртмалар йўқолаяпти,
— ускуналар эски, ишлаш қийин,
— режа юқори, камайтириш керак.
Тадбиркор, хаммасини эшитиб, охирида “ҳақ гапларнеи айтишяпти”, деб вазиятга киришиб, гапларига кўнаверди.
Натижада эса: бажарилмаган режалар, ошиб кетган таннарх, пасайган маржа, кадрлар алмашиши тезлашган.
📊 Реал вақтда ишлайдиган бошқарув ҳисобот тизимини жорий қилганимиздан кейин, ҳаммаси ўзгарди:
— молия ва омбор қолдиқлари назорати,
— ишлаб чиқариш нормаларига риоя этилиши,
— ҳар босқичда сарфланган материаллар,
— смена топшириқлари бажарилиши.
Шунда маълум бўлдики: материаллар “запас” билан ёзиларкан, айрим босқичларда иш унумдорлиги нормага нисбатан икки баробар паст экан.
⚡ Қилинган ишлар:
— ишлаб чиқариш бўйича ҳисобни автоматлаштирдик,
— маҳсулот нормаларини қайта кўриб чиқдик,
— жараёнларни боғладик, масъулиятни аниқ тақсимладик.
📈 3 ойлик натижа:
— ишлаб чиқариш ҳажми 25–30%га ошди,
— таннарх пасайди,
— тушум 15–20%га кўтарилди,
— 2 киши бўшатилди (кейин маълум бўлдики, улар иш вақтида “четдан” кўпроқ ишлаб топишаркан).
Энди режалар цехдагиларнинг “ҳиссиёти”га эмас, балки маълумотларга асосланиб тузилади ва бажарилади ҳам — ҳатто ортиқчаси билан.
💡 Аслида яна “учинчи йўл” ҳам бор: бизнес-клублар, коворкинглар ва тадбиркорлик дастурлари орқали қарор қабул қилиш.
У ерда бир тарафдан “ҳаммаси зўр” деб мақтанасан, бир тарафдан эса “эртага фойдани икки баравар қиладиган фишкани” ўғирлашга ҳаракат қиласан. Ишлайдими? Билмадим, лекин кўпинча бу “ҳаво”га ўхшайди 🙂 (Сифатлик, арзийдиганлари хам бор, лекин жуда кам)
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗