К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​🎯 Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иккита йўли

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​🎯 Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иккита йўли 1️⃣ Ходимлардан олинадиган фикр-мулоҳазаларга қулоқ солиш. 2️⃣ Бошқарув ҳисоботларидаги рақамларга қараш. Мен ўз амалиётимдан бир воқеани айтиб бераман. Ишлаб чиқариш компаниясида ҳар йиғилишда цех ва булим бошлиқлари доим бир хил гапларни айтишарди: — хомашё қиммат, харидлар қийнаяпти, — бозор пасаяпти, буюртмалар йўқолаяпти, — ускуналар эски, ишлаш қийин, — режа юқори, камайтириш керак. Тадбиркор, хаммасини эшитиб, охирида “ҳақ гапларнеи айтишяпти”, деб вазиятга киришиб, гапларига кўнаверди. Натижада эса: бажарилмаган режалар, ошиб кетган таннарх, пасайган маржа, кадрлар алмашиши тезлашган. 📊 Реал вақтда ишлайдиган бошқарув ҳисобот тизимини жорий қилганимиздан кейин, ҳаммаси ўзгарди: — молия ва омбор қолдиқлари назорати, — ишлаб чиқариш нормаларига риоя этилиши, — ҳар босқичда сарфланган материаллар, — смена топшириқлари бажарилиши. Шунда маълум бўлдики: материаллар “запас” билан ёзиларкан, айрим босқичларда иш унумдорлиги нормага нисбатан икки баробар паст экан. ⚡ Қилинган ишлар: — ишлаб чиқариш бўйича ҳисобни автоматлаштирдик, — маҳсулот нормаларини қайта кўриб чиқдик, — жараёнларни боғладик, масъулиятни аниқ тақсимладик. 📈 3 ойлик натижа: — ишлаб чиқариш ҳажми 25–30%га ошди, — таннарх пасайди, — тушум 15–20%га кўтарилди, — 2 киши бўшатилди (кейин маълум бўлдики, улар иш вақтида “четдан” кўпроқ ишлаб топишаркан). Энди режалар цехдагиларнинг “ҳиссиёти”га эмас, балки маълумотларга асосланиб тузилади ва бажарилади ҳам — ҳатто ортиқчаси билан. 💡 Аслида яна “учинчи йўл” ҳам бор: бизнес-клублар, коворкинглар ва тадбиркорлик дастурлари орқали қарор қабул қилиш. У ерда бир тарафдан “ҳаммаси зўр” деб мақтанасан, бир тарафдан эса “эртага фойдани икки баравар қиладиган фишкани” ўғирлашга ҳаракат қиласан. Ишлайдими? Билмадим, лекин кўпинча бу “ҳаво”га ўхшайди 🙂 (Сифатлик, арзийдиганлари хам бор, лекин жуда кам) --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗