Бизнесингиз қанчалик «заифликга қарши»?
Нассим Талеб ўзининг машҳур «Antifragile» китобида (Антимўрт деб таржима қилишга журъат қилдик) ҳар бир тадбиркор билиши керак бўлган феномен ҳақида ёзган.
Система уч ҳолатда бўлади:
⚡ Мўрт — зарба бўлса, синaди.
⚡ Барқарор — зарбани кўтара олади, лекин ўзгармайди.
⚡ Ўзини тиклай оладиган тизим — инқироздан кейин янада кучаяди.
👉 Бизнес айнан шу учинчи ҳолатга етиши керак.
Антихрупкость (русчадаги маъноси аниқроқ менимча) қачон пайдо бўлади?
— тизимда тўғри "feedback" бўлса,
— хатолар учун майдон (шароит) қолдирилса,
— ва компания тез мослашишни билса.
Агар бизнесингизда ҳамма нарса «фақат барқарор бўлиши керак» деган фикр устувор бўлса — биргина катта зарба уни йўқ қилиши мумкин.
📊 Тадбиркор ва стратегия эксперти Павел Анненков компаниядаги "мўрт"лик даражасини текшириш учун диагностик тест таклиф қилган.
Ҳар бир саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб беринг. Қанчa кўп «Ҳа» — шунча катта хавф.
🔹 Молия
- Компаниянинг қарз юки юқорими?
- Даромад асосан бир мижозга боғлиқми?
- Резервингиз 3 ойдан ортиқроқга етадими?
- Даромад 20%га тушса, касса узилиши юзага келадими?
🔹 Операциялар
- Фақат битта муҳим ходим кетса, иш тўхтаб қоладими?
- Биргина етказиб берувчига боғлиқмисиз (план Б борми)?
- Логистика 1–2 ҳафта издан чиқса, ишлай оласизми?
- Жараёнлар қўлбола бошқарувга суянадими?
🔹 Стратегия
- Фақат битта маҳсулот ёки модельга таянамизми?
- «Хато қиламиз» деб экспериментдан қўрқасизми?
- Стратегияда В ва С сценарийлари йўқми?
- Ташқи зарба (инқироз, қонун, санкция)да бизнес назоратдан чиқадими?
🔹 Маданият
- «Ёнғин ўчириш» кўпроқми, ёки хатолардан ўрганиш?
- Жамоада хатоларни тан олишдан қўрқиш борми?
- «Ҳаммаси барқарор» парадигмасига ўрганганмисиз, ёки «мослашиб олармиз» деб яшайсизми?
📌 Натижа
✅ 0–3 «Ҳа» — бизнесингиз барқарор ва антихрупкий. Эластичностьни ривожлантиринг.
✅ 4–7 «Ҳа» — заиф жойлар бор. Диверсификация ва резерв устида ишланг.
✅ 8+ «Ҳа» — юқори хавф. Стратегия ва бошқарув маданиятини қайта кўриб чиқиш шарт.
⚠️ Мўртлик одатда кўринмайди — фақат инқироз келганда билинади.
🔑 Шунинг учун йилда камида бир марта бизнесига шундай саволлар бериш — ҳар бир тадбиркорнинг бурчи.
Сиз-чи, "Antifragile" сўзини қандай таржима қилган бўлар эдингиз?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗