К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Бизнесингиз қанчалик «заифликга қарши»?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Бизнесингиз қанчалик «заифликга қарши»? Нассим Талеб ўзининг машҳур «Antifragile» китобида (Антимўрт деб таржима қилишга журъат қилдик) ҳар бир тадбиркор билиши керак бўлган феномен ҳақида ёзган. Система уч ҳолатда бўлади: ⚡ Мўрт — зарба бўлса, синaди. ⚡ Барқарор — зарбани кўтара олади, лекин ўзгармайди. ⚡ Ўзини тиклай оладиган тизим — инқироздан кейин янада кучаяди. 👉 Бизнес айнан шу учинчи ҳолатга етиши керак. Антихрупкость (русчадаги маъноси аниқроқ менимча) қачон пайдо бўлади? — тизимда тўғри "feedback" бўлса, — хатолар учун майдон (шароит) қолдирилса, — ва компания тез мослашишни билса. Агар бизнесингизда ҳамма нарса «фақат барқарор бўлиши керак» деган фикр устувор бўлса — биргина катта зарба уни йўқ қилиши мумкин. 📊 Тадбиркор ва стратегия эксперти Павел Анненков компаниядаги "мўрт"лик даражасини текшириш учун диагностик тест таклиф қилган. Ҳар бир саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб беринг. Қанчa кўп «Ҳа» — шунча катта хавф. 🔹 Молия - Компаниянинг қарз юки юқорими? - Даромад асосан бир мижозга боғлиқми? - Резервингиз 3 ойдан ортиқроқга етадими? - Даромад 20%га тушса, касса узилиши юзага келадими? 🔹 Операциялар - Фақат битта муҳим ходим кетса, иш тўхтаб қоладими? - Биргина етказиб берувчига боғлиқмисиз (план Б борми)? - Логистика 1–2 ҳафта издан чиқса, ишлай оласизми? - Жараёнлар қўлбола бошқарувга суянадими? 🔹 Стратегия - Фақат битта маҳсулот ёки модельга таянамизми? - «Хато қиламиз» деб экспериментдан қўрқасизми? - Стратегияда В ва С сценарийлари йўқми? - Ташқи зарба (инқироз, қонун, санкция)да бизнес назоратдан чиқадими? 🔹 Маданият - «Ёнғин ўчириш» кўпроқми, ёки хатолардан ўрганиш? - Жамоада хатоларни тан олишдан қўрқиш борми? - «Ҳаммаси барқарор» парадигмасига ўрганганмисиз, ёки «мослашиб олармиз» деб яшайсизми? 📌 Натижа ✅ 0–3 «Ҳа» — бизнесингиз барқарор ва антихрупкий. Эластичностьни ривожлантиринг. ✅ 4–7 «Ҳа» — заиф жойлар бор. Диверсификация ва резерв устида ишланг. ✅ 8+ «Ҳа» — юқори хавф. Стратегия ва бошқарув маданиятини қайта кўриб чиқиш шарт. ⚠️ Мўртлик одатда кўринмайди — фақат инқироз келганда билинади. 🔑 Шунинг учун йилда камида бир марта бизнесига шундай саволлар бериш — ҳар бир тадбиркорнинг бурчи. Сиз-чи, "Antifragile" сўзини қандай таржима қилган бўлар эдингиз? ----- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗