🪑 Мебель ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш: таннарх хаосида чўкмаслик йўли
Мебель бизнеси ўсишни бошлаганда,бир вароқ қоғоздаги ҳисоб-китоб етарли бўлмай қолади.
Заказлар кўпайган сари тартибсизлик ҳам ортади: турли хил материаллар, мижозга қараб индивидуал ўзгартиришлар, бир нечта цех, яримтайёр маҳсулотлар.
Буларнинг ҳаммаси ҳақиқий "бошқотирма квестига" айланади ва реал таннарх устидан назоратни йўқотиш осон бўлиб қолади.
📌 Мебель ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги:
— кўп босқичли спецификациялар (мато → хом ашёлар → каркас → қоплама → якуний йиғиш);
— мижозга қараб «кастомизация» (бошқа материал, оёқ ранги, мато тури);
— бир нечта цех орқали ўтувчи яримтайёр маҳсулотлар, ва ҳар бирининг алоҳида таннархи.
❌ Агар ҳисоб «Excel» ёки қоғозда қолса:
— таннарх «ўтмиш» усулида ва хатолар билан ҳисобланади;
— цехлар орасидаги ҳаракат кўринмайди;
— омборда қанча яримтайёр маҳсулот борлиги номаълум;
— тайёр маҳсулотга нарх «конкурентлар сотаётган нархлар атрофида» таваккал билан қўйилади ва маржа йўқолади.
🚀 Ечим — рақамлаштириш ва кейин автоматлаштириш.
Лекин муҳим жиҳати: ишни дастурдан эмас, ишлаб чиқаришдаги тартибдан бошлаш керак.
Биринчи қадам — тўғри технологик карталар (нормалар, спецификациялар) тузиш. Улар реал харид нархларига асосланган режали таннархни кўрсатади.
Шундан кейингина система ишлай олади:
✔ режали ва ҳақиқий таннархни солиштириб бериш;
✔ муаммоли босқичларни кўрсатиб бериш;
✔ нарх ва харидларни ўз вақтида тўғрилашга ёрдам бериш;
✔ хомашё, яримтайёр ва тайёр маҳсулот қолдиқларини аниқ кўрсатиш.
💡 Мебель бизнеси учун бу ҳаётий муҳим: шаффоф ҳисобсиз «иш кўп, тушум ўсмоқда, лекин пул йўқ» ҳолатига тушиб қолиш хавфи доимий.
Тўғри автоматлаштириш (масалан, Money Manager орқали) тадбиркорга аниқ картинани олиб беради: пул қаерда йўқолмоқда, қаерни оптималлаштириш керак ва фойдани қандай ошириш мумкинлигини кўрсатади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗