К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​🪑 Мебель ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш: таннарх хаосида чўкмаслик йўли

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​🪑 Мебель ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш: таннарх хаосида чўкмаслик йўли Мебель бизнеси ўсишни бошлаганда,бир вароқ қоғоздаги ҳисоб-китоб етарли бўлмай қолади. Заказлар кўпайган сари тартибсизлик ҳам ортади: турли хил материаллар, мижозга қараб индивидуал ўзгартиришлар, бир нечта цех, яримтайёр маҳсулотлар. Буларнинг ҳаммаси ҳақиқий "бошқотирма квестига" айланади ва реал таннарх устидан назоратни йўқотиш осон бўлиб қолади. 📌 Мебель ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги: — кўп босқичли спецификациялар (мато → хом ашёлар → каркас → қоплама → якуний йиғиш); — мижозга қараб «кастомизация» (бошқа материал, оёқ ранги, мато тури); — бир нечта цех орқали ўтувчи яримтайёр маҳсулотлар, ва ҳар бирининг алоҳида таннархи. ❌ Агар ҳисоб «Excel» ёки қоғозда қолса: — таннарх «ўтмиш» усулида ва хатолар билан ҳисобланади; — цехлар орасидаги ҳаракат кўринмайди; — омборда қанча яримтайёр маҳсулот борлиги номаълум; — тайёр маҳсулотга нарх «конкурентлар сотаётган нархлар атрофида» таваккал билан қўйилади ва маржа йўқолади. 🚀 Ечим — рақамлаштириш ва кейин автоматлаштириш. Лекин муҳим жиҳати: ишни дастурдан эмас, ишлаб чиқаришдаги тартибдан бошлаш керак. Биринчи қадам — тўғри технологик карталар (нормалар, спецификациялар) тузиш. Улар реал харид нархларига асосланган режали таннархни кўрсатади. Шундан кейингина система ишлай олади: ✔ режали ва ҳақиқий таннархни солиштириб бериш; ✔ муаммоли босқичларни кўрсатиб бериш; ✔ нарх ва харидларни ўз вақтида тўғрилашга ёрдам бериш; ✔ хомашё, яримтайёр ва тайёр маҳсулот қолдиқларини аниқ кўрсатиш. 💡 Мебель бизнеси учун бу ҳаётий муҳим: шаффоф ҳисобсиз «иш кўп, тушум ўсмоқда, лекин пул йўқ» ҳолатига тушиб қолиш хавфи доимий. Тўғри автоматлаштириш (масалан, Money Manager орқали) тадбиркорга аниқ картинани олиб беради: пул қаерда йўқолмоқда, қаерни оптималлаштириш керак ва фойдани қандай ошириш мумкинлигини кўрсатади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗