Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

📊 Ҳар доим ҳам бизнес ўсиши = янги мижозлар эмас

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

📊 Ҳар доим ҳам бизнес ўсиши = янги мижозлар эмас Кўпинча қўшимча фойда мижозлардан эмас, балки таъминот занжирида ётади — фақат музокараларда уни тўғри “олиб чиқиш” керак. Кўпчилик тадбиркорлар одатдагидек сотувларга босим ўтказишади: реклама, акциялар, янги каналлар. Лекин йўлнинг қисқаси бор — фойдани харидлар орқали ошириш мумкин. 📊 Реал кейс (рақамлар, яққол кўриниши учун яхлитланган) Компания бир йилда маҳсулот сотувидан 208 млн ишлади. Харажатлар таркиби: • материаллар - 108 млн, • иш ҳақи - 58 млн, • устама харажатлар - 23 млн. Якуний фойда = 19 млн. Эътибор беринг: агар материаллар нархи атиги 1% арзонлашса, харажатлар 106,92 млн бўлади ва фойда 20,08 млн гача ўсади. Яъни, ўсиш = +5,7%. 🔎 Нега бундай диспропорция? - Материаллар барча харажатларнинг 60% гача қисмини ташкил қилади. - Ҳар қандай тежамкорлик тўғридан-тўғри соф фойдага таъсир қилади. - Шу натижага сотув орқали эришиш учун даромадни +5% га ошириш керак бўларди — бу эса реклама, чегирма, рақобат. Анча қийин. 📌тадбиркор нима қилиши керак? - Таъминотчилар базасини қайта кўриб чиқиш. Заказларни бирлаштириб, яхшироқ нарх олиш мумкинми? - Шартлар бўйича музокара қилиш. Узоқ муддатли шартномалар (ҳажм кафолати билан) деярли ҳар доим “бир марталик харидлар”дан фойдалироқ бўлади. - TCO ҳисоблаш (total cost of ownership) — тўлиқ эгалик қиймати. Арзон маҳсулот логистика, брак, кечиктирилган тўловлар орқали қимматга тушиши мумкин. - Музокараларда рақамлардан фойдаланиш. “Чегирма беринг” демасдан: “1% арзонлашиш менинг фойдамни 5% оширади. Ҳаҗмларни кўпайтиришга тайёрман”, деб далиллаш. 🔎 Яширин захиралар: кўп компаниялар (80%) баҳоламайдиган имкониятлар - Тўлов шартлари. Эртароқ тўлаш учун 2–3% чегирма олиш айрим ҳолларда айланма маблағ учун кредит олишдан анча фойдали. - Логистика. Бошқа компаниялар билан биргаликда етказиб бериш, йўналиш ва омборларни оптималлаштириш ойига минглаб доллар тежайди. - Сифат. Ишончли таъминотчи брак фоизини камайтиради → камроқ қайтариш, камроқ йўқотиш, юқори рентабеллик. - Шартнома валютаси. Валюта ўзгарувчан шароитда баъзан долларда тўлаш фойдалироқ, баъзан миллий валютада нархни белгилаб қўйиш. Тўғри хеджинг фойдани ҳимоя қилади. - Ахборот асимметрияси. Кўпчилик тадбиркорлар харидлар аналитикасини олиб боришмайди: қаерда ҳақиқий йўқотиш, қаерда “шиширилган нарх”. Оддий таҳлил категориялар кесимида 10–15% ортиқча тўловни кўрсатиши мумкин. --——————- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗