📊 Ҳар доим ҳам бизнес ўсиши = янги мижозлар эмас
Кўпинча қўшимча фойда мижозлардан эмас, балки таъминот занжирида ётади — фақат музокараларда уни тўғри “олиб чиқиш” керак.
Кўпчилик тадбиркорлар одатдагидек сотувларга босим ўтказишади: реклама, акциялар, янги каналлар. Лекин йўлнинг қисқаси бор — фойдани харидлар орқали ошириш мумкин.
📊 Реал кейс (рақамлар, яққол кўриниши учун яхлитланган)
Компания бир йилда маҳсулот сотувидан 208 млн ишлади.
Харажатлар таркиби:
• материаллар - 108 млн,
• иш ҳақи - 58 млн,
• устама харажатлар - 23 млн.
Якуний фойда = 19 млн.
Эътибор беринг: агар материаллар нархи атиги 1% арзонлашса, харажатлар 106,92 млн бўлади ва фойда 20,08 млн гача ўсади.
Яъни, ўсиш = +5,7%.
🔎 Нега бундай диспропорция?
- Материаллар барча харажатларнинг 60% гача қисмини ташкил қилади.
- Ҳар қандай тежамкорлик тўғридан-тўғри соф фойдага таъсир қилади.
- Шу натижага сотув орқали эришиш учун даромадни +5% га ошириш керак бўларди — бу эса реклама, чегирма, рақобат. Анча қийин.
📌тадбиркор нима қилиши керак?
- Таъминотчилар базасини қайта кўриб чиқиш. Заказларни бирлаштириб, яхшироқ нарх олиш мумкинми?
- Шартлар бўйича музокара қилиш. Узоқ муддатли шартномалар (ҳажм кафолати билан) деярли ҳар доим “бир марталик харидлар”дан фойдалироқ бўлади.
- TCO ҳисоблаш (total cost of ownership) — тўлиқ эгалик қиймати. Арзон маҳсулот логистика, брак, кечиктирилган тўловлар орқали қимматга тушиши мумкин.
- Музокараларда рақамлардан фойдаланиш. “Чегирма беринг” демасдан: “1% арзонлашиш менинг фойдамни 5% оширади. Ҳаҗмларни кўпайтиришга тайёрман”, деб далиллаш.
🔎 Яширин захиралар: кўп компаниялар (80%) баҳоламайдиган имкониятлар
- Тўлов шартлари. Эртароқ тўлаш учун 2–3% чегирма олиш айрим ҳолларда айланма маблағ учун кредит олишдан анча фойдали.
- Логистика. Бошқа компаниялар билан биргаликда етказиб бериш, йўналиш ва омборларни оптималлаштириш ойига минглаб доллар тежайди.
- Сифат. Ишончли таъминотчи брак фоизини камайтиради → камроқ қайтариш, камроқ йўқотиш, юқори рентабеллик.
- Шартнома валютаси. Валюта ўзгарувчан шароитда баъзан долларда тўлаш фойдалироқ, баъзан миллий валютада нархни белгилаб қўйиш. Тўғри хеджинг фойдани ҳимоя қилади.
- Ахборот асимметрияси. Кўпчилик тадбиркорлар харидлар аналитикасини олиб боришмайди: қаерда ҳақиқий йўқотиш, қаерда “шиширилган нарх”. Оддий таҳлил категориялар кесимида 10–15% ортиқча тўловни кўрсатиши мумкин.
--——————-
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗