Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

✏️ Нима учун микро ва кичик бизнесда бошқарувчи учётни автоматлаштириш “осонроқ” эмас, аксинча — қийинроқ

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

✏️ Нима учун микро ва кичик бизнесда бошқарувчи учётни автоматлаштириш “осонроқ” эмас, аксинча — қийинроқ Тадбиркорларда бир барқарор тушунча бор: «Бизнес кичик бўлса — автоматлаштириш ҳам осон». Амалда эса ҳаммаси тескари. Жорий қилиш қаерда одатда “ишламайди” 👇 1️⃣ Кичик бизнес — катта бизнесдан ҳам мураккаб Корпорацияларда регламентлар, роллар ва интизом бор. Кичик бизнесда эса ҳамма нарса тадбиркорнинг бошида турибди. (хар доим қайтараман) Хаосни автоматлаштириш — шубҳали ғоя. 2️⃣ Автоматлашган учёт внедрениесида тажрибаси йўқ Кўпинча бизнес эгаси система умуман қандай кўринишда бўлиши кераклигини ҳам билмайди. Шу ерда логика ва методология ўрнига - “сеҳрли кнопка”га умид пайдо бўлади. 3️⃣ Операцион учёт йўлга қўйилмаган Агар сотув, харид ва омбор ҳар бири "ўзича яшаса" - у ерда автоматлаштиришга ҳали асос йўқ. Аввало жараёнлар, кейин рақамлар. 4️⃣ Молиявий интизом йўқ Маълумотлар “кейинроқ киритилади”. Лекин у “кейин” ҳеч қачон келмайди. Бундай шароитда ҳар қандай система тезда ахлатга айланади. 5️⃣ Нотўғри жойда тежаш Мутахассисларга бюджет йўқ → чексиз қайта қилишлар → охирида эса тўғридан-тўғри тўғри қилишдан ҳам қимматга тушади. 6️⃣ Бошқарув учетини юритадиган одам йўқ Молиячиси йўқ. Учётни топширишга одам йўқ. Excel’ни биладиган одам — бу ҳали молиявий компетенцияси бор дегани эмас. 7️⃣ Босқичма-босқичликни тушунмаслик “Эртагаёқ ҳисобот керак” дейишади, лекин ходимлар ҳали первичкани ҳам ўз вақтида киритишга улгурмаяпти. 8️⃣ “Сеҳрли программа”га ишониш Программа ўйламайди. У фақат унга киритилганини ҳисоблайди. Методология тушунилмаса, ҳисоботдаги хатоларни ҳеч ким пайқамайди ҳам. 💡 Асосий фикр Ҳисоботдаги хатоларни кўриш ва тўғрилаш учун бошқарувчи учёт логикасини ҳеч бўлмаса базавий даражада тушуниш керак. Унча-мунча софт буни ўрнини босмайди. 🎓 Хулоса Кичик бизнесда автоматлаштириш фақат қуйидагилар бўлсагина ишлайди: ✅ Тадбиркорнинг қатъий "сиёсий" иродаси! ✅ Молиявий экспертиза ✅ Босқичма-босқич жорий қилиш ✅ Интизом ✅ Адекват бюджет ✅ Жавобгар мутахассис 🚀 Буларсиз автоматлаштириш — ўсиш инструменти эмас, балки иллюзия манбаи. Агар истасангиз - айнан сизнинг бизнесингда қайси босқичдан бошлаш тўғри эканини бирга муҳокама қилишимиз мумкин. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗