✏️ Нима учун микро ва кичик бизнесда бошқарувчи учётни автоматлаштириш “осонроқ” эмас, аксинча — қийинроқ
Тадбиркорларда бир барқарор тушунча бор:
«Бизнес кичик бўлса — автоматлаштириш ҳам осон».
Амалда эса ҳаммаси тескари.
Жорий қилиш қаерда одатда “ишламайди” 👇
1️⃣ Кичик бизнес — катта бизнесдан ҳам мураккаб
Корпорацияларда регламентлар, роллар ва интизом бор.
Кичик бизнесда эса ҳамма нарса тадбиркорнинг бошида турибди.
(хар доим қайтараман) Хаосни автоматлаштириш — шубҳали ғоя.
2️⃣ Автоматлашган учёт внедрениесида тажрибаси йўқ
Кўпинча бизнес эгаси система умуман қандай кўринишда бўлиши кераклигини ҳам билмайди.
Шу ерда логика ва методология ўрнига - “сеҳрли кнопка”га умид пайдо бўлади.
3️⃣ Операцион учёт йўлга қўйилмаган
Агар сотув, харид ва омбор ҳар бири "ўзича яшаса" -
у ерда автоматлаштиришга ҳали асос йўқ.
Аввало жараёнлар, кейин рақамлар.
4️⃣ Молиявий интизом йўқ
Маълумотлар “кейинроқ киритилади”.
Лекин у “кейин” ҳеч қачон келмайди.
Бундай шароитда ҳар қандай система тезда ахлатга айланади.
5️⃣ Нотўғри жойда тежаш
Мутахассисларга бюджет йўқ → чексиз қайта қилишлар → охирида эса тўғридан-тўғри тўғри қилишдан ҳам қимматга тушади.
6️⃣ Бошқарув учетини юритадиган одам йўқ
Молиячиси йўқ. Учётни топширишга одам йўқ.
Excel’ни биладиган одам — бу ҳали молиявий компетенцияси бор дегани эмас.
7️⃣ Босқичма-босқичликни тушунмаслик
“Эртагаёқ ҳисобот керак” дейишади, лекин ходимлар ҳали первичкани ҳам ўз вақтида киритишга улгурмаяпти.
8️⃣ “Сеҳрли программа”га ишониш
Программа ўйламайди.
У фақат унга киритилганини ҳисоблайди.
Методология тушунилмаса, ҳисоботдаги хатоларни ҳеч ким пайқамайди ҳам.
💡 Асосий фикр
Ҳисоботдаги хатоларни кўриш ва тўғрилаш учун
бошқарувчи учёт логикасини ҳеч бўлмаса базавий даражада тушуниш керак.
Унча-мунча софт буни ўрнини босмайди.
🎓 Хулоса
Кичик бизнесда автоматлаштириш фақат қуйидагилар бўлсагина ишлайди:
✅ Тадбиркорнинг қатъий "сиёсий" иродаси!
✅ Молиявий экспертиза
✅ Босқичма-босқич жорий қилиш
✅ Интизом
✅ Адекват бюджет
✅ Жавобгар мутахассис
🚀 Буларсиз автоматлаштириш — ўсиш инструменти эмас, балки иллюзия манбаи.
Агар истасангиз - айнан сизнинг бизнесингда қайси босқичдан бошлаш тўғри эканини бирга муҳокама қилишимиз мумкин.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗