CashFlow минус бўлди - ҳар доим ҳам “бизнес ўлаяпти” дегани эмас.
Яқинда бир эмас иикита каналда постларда жуда тўғри фикр айтилди:
CashFlow минусга тушса - бу хавфли сигнал.
Ҳақиқатдан ҳам, пул оқими манфий бўлиши - бизнес учун жиддий белги.
Лекин шу ерда бир муҳим нюанс бор.
CashFlow - бу ягона рақам эмас.
У 3 та фаолиятдан шаклланади:
- операцион фаолият
- инвестицион фаолият
- молиявий фаолият
Агар учтасини битта умумий минус рақамга бирлаштириб қарасак, баъзан нотўғри хулосага келишимиз мумкин.
Масалан:
🔹 Операцион CashFlow плюс, лекин ускуна сотиб олиш (инвестиция) сабабли умумий CashFlow минус чиқиши мумкин. Бу “кислород тугади” дегани эмас - бу ўсиш босқичи бўлиши мумкин.
🔹 Ёки кредит ёпиш (молиявий фаолият) туфайли умумий пул чиқими кўпайиши мумкин. Бу ҳам доимий муаммо эмас - бу қарз юки камаяётганидан далолат бериши мумкин.
Шунинг учун CashFlow’ни таҳлил қилганда савол битта:
Минус қаердан келяпти?
Агар:
- операцион фаолият минус бўлса — бу ҳақиқий хавф.
- инвестицион минус бўлса -- бу стратегия бўлиши мумкин.
- молиявий минус бўлса - бу тузилиш жараёни бўлиши мумкин.
Албатта, бюджетлаш йўқлиги, молиявий модел бўлмаслиги ва кўрсаткичлар ўлчанмаслиги - CashFlow муаммосининг асосий сабабларидан.
Лекин яна бир қўшимча фикр:
CashFlow’ни тўғри ўқиш учун уни фаолият турлариларга ажратиш керак.
Чунки бизнеснинг “кислороди” фақат минус ёки плюс билан эмас, қайси фаолият нафас олаяпти, қайси бири ҳаддан ташқари юклаётгани билан ўлчанади.
Молияда - рақамни кўришдан кейинги мухим "пункт", бу уларни тўғри талқин қилишдир.
Сизда охирги марта CashFlow қайси фаолият ҳисобига ўзгарганини таҳлил қилганмисиз?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗