К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

CashFlow минус бўлди - ҳар доим ҳам “бизнес ўлаяпти” дегани эмас.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

CashFlow минус бўлди - ҳар доим ҳам “бизнес ўлаяпти” дегани эмас. Яқинда бир эмас иикита каналда постларда жуда тўғри фикр айтилди: CashFlow минусга тушса - бу хавфли сигнал. Ҳақиқатдан ҳам, пул оқими манфий бўлиши - бизнес учун жиддий белги. Лекин шу ерда бир муҳим нюанс бор. CashFlow - бу ягона рақам эмас. У 3 та фаолиятдан шаклланади: - операцион фаолият - инвестицион фаолият - молиявий фаолият Агар учтасини битта умумий минус рақамга бирлаштириб қарасак, баъзан нотўғри хулосага келишимиз мумкин. Масалан: 🔹 Операцион CashFlow плюс, лекин ускуна сотиб олиш (инвестиция) сабабли умумий CashFlow минус чиқиши мумкин. Бу “кислород тугади” дегани эмас - бу ўсиш босқичи бўлиши мумкин. 🔹 Ёки кредит ёпиш (молиявий фаолият) туфайли умумий пул чиқими кўпайиши мумкин. Бу ҳам доимий муаммо эмас - бу қарз юки камаяётганидан далолат бериши мумкин. Шунинг учун CashFlow’ни таҳлил қилганда савол битта: Минус қаердан келяпти? Агар: - операцион фаолият минус бўлса — бу ҳақиқий хавф. - инвестицион минус бўлса -- бу стратегия бўлиши мумкин. - молиявий минус бўлса - бу тузилиш жараёни бўлиши мумкин. Албатта, бюджетлаш йўқлиги, молиявий модел бўлмаслиги ва кўрсаткичлар ўлчанмаслиги - CashFlow муаммосининг асосий сабабларидан. Лекин яна бир қўшимча фикр: CashFlow’ни тўғри ўқиш учун уни фаолият турлариларга ажратиш керак. Чунки бизнеснинг “кислороди” фақат минус ёки плюс билан эмас, қайси фаолият нафас олаяпти, қайси бири ҳаддан ташқари юклаётгани билан ўлчанади. Молияда - рақамни кўришдан кейинги мухим "пункт", бу уларни тўғри талқин қилишдир. Сизда охирги марта CashFlow қайси фаолият ҳисобига ўзгарганини таҳлил қилганмисиз? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗