Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Бизнесдаги катта хатолардан бири - ёмон қарорлар эмас. Бу кечиктирилган қарорлар.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Бизнесдаги катта хатолардан бири - ёмон қарорлар эмас. Бу кечиктирилган қарорлар. Айнан «Кейин қиламан» деган нарса - кўп ҳолатда муаммога айланади. Аввалига бу сезилмайди. - иқтисод қайта ҳисобланмади - рақобатчиларга қаралмади - рақамлар тушунилмади - кўникма ривожлантирилмади Гўёки ҳеч нарса жиддий эмас. Лекин бир пайт келиб: - пул кутилгандан тезроқ тугашни бошлайди - мижозлар кетишни бошлайди - қарорларни шошилиб қабул қилишга тўғри келади ва ҳаммаси қимматлашади Пул жиҳатидан ҳам. Асаб жиҳатидан ҳам. Бу худди йиғилиб борадиган эффектга ўхшайди. Кечиктираётганда - ҳаммаси назоратда тургандек туюлади. “Энди зудлик билан керак” бўлган пайтга келганда - осойишта ҳал қилишга кеч бўлади. Нимага шундай бўлади? Чунки муҳим вазифалар одатда: - шошилинч эмас - дедлайни йўқ - босими йўқ Ва уларни кундалик ишлар осонгина четга суриб қўяди. Лекин нархи доим бир хил: ё олдин вақтинг билан тўлайсан, ё кейин пул билан. Одатда - қимматроқ. Бизнесда бу жуда аниқ кўринади: ҳисобламайсан → йўқотасан қарамайсан → ўтказиб юборaсан ўзгартирмайсан → ортда қоласан Ва охирида оддий савол: ҳозир, 3–6 ойдан кейин муаммога айланадиган, нима ишни кечиктиряпсиз? Баъзан фақат тўхтаб, шу иш билан ҳозир шуғулланиш етарли. Ҳали у арзон пайтида. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗