Бизнесдаги катта хатолардан бири - ёмон қарорлар эмас. Бу кечиктирилган қарорлар.
Айнан «Кейин қиламан» деган нарса - кўп ҳолатда муаммога айланади.
Аввалига бу сезилмайди.
- иқтисод қайта ҳисобланмади
- рақобатчиларга қаралмади
- рақамлар тушунилмади
- кўникма ривожлантирилмади
Гўёки ҳеч нарса жиддий эмас.
Лекин бир пайт келиб:
- пул кутилгандан тезроқ тугашни бошлайди
- мижозлар кетишни бошлайди
- қарорларни шошилиб қабул қилишга тўғри келади
ва ҳаммаси қимматлашади
Пул жиҳатидан ҳам.
Асаб жиҳатидан ҳам.
Бу худди йиғилиб борадиган эффектга ўхшайди.
Кечиктираётганда - ҳаммаси назоратда тургандек туюлади.
“Энди зудлик билан керак” бўлган пайтга келганда -
осойишта ҳал қилишга кеч бўлади.
Нимага шундай бўлади?
Чунки муҳим вазифалар одатда:
- шошилинч эмас
- дедлайни йўқ
- босими йўқ
Ва уларни кундалик ишлар осонгина четга суриб қўяди.
Лекин нархи доим бир хил:
ё олдин вақтинг билан тўлайсан,
ё кейин пул билан.
Одатда - қимматроқ.
Бизнесда бу жуда аниқ кўринади:
ҳисобламайсан → йўқотасан
қарамайсан → ўтказиб юборaсан
ўзгартирмайсан → ортда қоласан
Ва охирида оддий савол:
ҳозир, 3–6 ойдан кейин муаммога айланадиган, нима ишни кечиктиряпсиз?
Баъзан фақат тўхтаб, шу иш билан ҳозир шуғулланиш етарли.
Ҳали у арзон пайтида.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗