Баланс — бу ҳисобот эмас.
Бу бизнеснинг бугунги ҳолатининг “фотоси”.
Бу нима дегани?
Баланс ҳисоботи:
- бизнес нималарга эга
- бунинг учун пул қаердан келган
ларни кўрсатади.
Аниқ бир вақт нуқтасида.
“Ойлик” эмас, “йиллик” эмас.
Айнан ҳозир.
Нима учун керак
Оддий қилиб айтсак:
баланс битта саволга жавоб беради - бизнес қанчалик барқарор.
Чунки:
- қоғозда фойда бор
- лекин қарзга ботиб кетган бўлишиз мумкин
Ёки аксинча.
Нималардан ташкил топган
Балансда иккита қисм бор:
Активлар
Бу - бизнесда бор барча нарса:
- пул
- товар
- ускуна
- дебитор қарз
Қисқаси: пул қаерга жойлаштирилган.
Пассивлар
Бу - шу пулларнинг манбаси:
- ўзингизники (капитал)
- бошқаларники (қарзлар, кредитлар, мажбуриятлар)
Қисқаси: пул қаердан келган.
Энг муҳим қоида (кўпинча унутилади)
Активлар = Пассивлар
Ҳар доим.
Агар тенг келмаса - бу баланс эмас, иллюзия 🙂
Нимага қараш керак
Ҳаммасини ўқиш шарт эмас.
Асосийси:
- бизнесда ўз пулингиз қанча, қарз қанча
- мажбуриятларни ёпишга пул етадими
- омбор ва дебиторка ҳаддан ташқари катта эмасми
- пулсиз “қоғоздаги фойда” йўқми
Энг муҳими
Баланс - бу бухгалтерия ҳақида эмас.
Бу - реаллик ҳақида.
У тезда:
- бизнес барқарорми ёки йўқ
- ўз пулингизда ишлаяпсизми ёки қарзда
- вазиятни назорат қилаяпсизми ёки шунчакими.. ларни кўрсатади
💡 Агар балансга қарамасангиз - бизнесингиз аслида нимага таяниб турганини тушунмайсиз.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗