К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Баланс — бу ҳисобот эмас.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Баланс — бу ҳисобот эмас. Бу бизнеснинг бугунги ҳолатининг “фотоси”. Бу нима дегани? Баланс ҳисоботи: - бизнес нималарга эга - бунинг учун пул қаердан келган ларни кўрсатади. Аниқ бир вақт нуқтасида. “Ойлик” эмас, “йиллик” эмас. Айнан ҳозир. Нима учун керак Оддий қилиб айтсак: баланс битта саволга жавоб беради - бизнес қанчалик барқарор. Чунки: - қоғозда фойда бор - лекин қарзга ботиб кетган бўлишиз мумкин Ёки аксинча. Нималардан ташкил топган Балансда иккита қисм бор: Активлар Бу - бизнесда бор барча нарса: - пул - товар - ускуна - дебитор қарз Қисқаси: пул қаерга жойлаштирилган. Пассивлар Бу - шу пулларнинг манбаси: - ўзингизники (капитал) - бошқаларники (қарзлар, кредитлар, мажбуриятлар) Қисқаси: пул қаердан келган. Энг муҳим қоида (кўпинча унутилади) Активлар = Пассивлар Ҳар доим. Агар тенг келмаса - бу баланс эмас, иллюзия 🙂 Нимага қараш керак Ҳаммасини ўқиш шарт эмас. Асосийси: - бизнесда ўз пулингиз қанча, қарз қанча - мажбуриятларни ёпишга пул етадими - омбор ва дебиторка ҳаддан ташқари катта эмасми - пулсиз “қоғоздаги фойда” йўқми Энг муҳими Баланс - бу бухгалтерия ҳақида эмас. Бу - реаллик ҳақида. У тезда: - бизнес барқарорми ёки йўқ - ўз пулингизда ишлаяпсизми ёки қарзда - вазиятни назорат қилаяпсизми ёки шунчакими.. ларни кўрсатади 💡 Агар балансга қарамасангиз - бизнесингиз аслида нимага таяниб турганини тушунмайсиз. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗