Сиз бизнесни бошқармоқчисиз…лекин бунга асос ҳам йўқ.
Сиз қанча хоҳласангиз:
- тушумни кўришингиз мумкин
- фойдани муҳокама қилишингиз мумкин
- режалар тузишингиз мумкин.
Лекин сизда нормал маълумот бўлмаса - буларнинг барчаси қуруқ гапдан бошқа нарса эмас.
Ва мана шу ҳақиқат кўпчиликка ёқмайди: муаммо аналитикада эмас.
Муаммо - таҳлил қилишга нарса (рақам) йўқ.
Муаммо - сизда нормал маълумот йўқ.
Сиз:
- аниқ ҳисоботлар
- тушунарли фойда
- пул устидан назорат
бўлишини хохлайсиз.
Лекин шу билан бирга:
- первичка нотўғри киритилади
- харажатлар қайд этилмайди
- маълумотлар бир-бирига тўғри келмайди
Бундай ҳолатдан бошқарув чиқмайди. Фақат иллюзия чиқади.
Аслида қандай бўлиши керак (содда қилиб айтсак)
Аввало:
маълумотларни йиғасиз. Тўғри. Тизимли.
Кейин:
уларни текширасиз.
Фақат шундан кейингина:
таҳлил қиласиз ва мухим қарорларни қабул қиласиз.
Аксинча эмас.
Сиз ҳозир қаердасиз?
Кўпчилик нима қилади:
бирданига “таҳлил” қилишга ўтади.
Лекин нимани таҳлил қиласиз?
Ахлатними?
эсингиздами? "киришда ахлат маълумот = чиқишда ҳам ахлат қарор"
Ва энг муҳим жойи
Сиз:
- қулай вақтни
- ўсишни
- “ишлар камайганда бошлайман” деган пайтни
келишини кутяпсиз
Бундай пайт бўлмайди.
Маълумотда тартиб — бу бир лойиҳа эмас.
Бу қарор.
Ёки сиз буни ҳозир бошлайсиз, ёки шундай яшайверасиз:
“ҳаммаси ишлаяпгандек, лекин хотиржамлик йўқ”
Бу фақат молия ҳақида эмас. Бу - назорат ҳақида.
Савол оддий:
Сиз маълумотларни тўғри йиғишни бошладингизми?
Ёки ҳали ҳам, "вақт келади", "ой тўлсин", “тахминан тушунарли” деб юрибсизми?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗