К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Сиз бизнесни бошқармоқчисиз…лекин бунга асос ҳам йўқ.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Сиз бизнесни бошқармоқчисиз…лекин бунга асос ҳам йўқ. Сиз қанча хоҳласангиз: - тушумни кўришингиз мумкин - фойдани муҳокама қилишингиз мумкин - режалар тузишингиз мумкин. Лекин сизда нормал маълумот бўлмаса - буларнинг барчаси қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Ва мана шу ҳақиқат кўпчиликка ёқмайди: муаммо аналитикада эмас. Муаммо - таҳлил қилишга нарса (рақам) йўқ. Муаммо - сизда нормал маълумот йўқ. Сиз: - аниқ ҳисоботлар - тушунарли фойда - пул устидан назорат бўлишини хохлайсиз. Лекин шу билан бирга: - первичка нотўғри киритилади - харажатлар қайд этилмайди - маълумотлар бир-бирига тўғри келмайди Бундай ҳолатдан бошқарув чиқмайди. Фақат иллюзия чиқади. Аслида қандай бўлиши керак (содда қилиб айтсак) Аввало: маълумотларни йиғасиз. Тўғри. Тизимли. Кейин: уларни текширасиз. Фақат шундан кейингина: таҳлил қиласиз ва мухим қарорларни қабул қиласиз. Аксинча эмас. Сиз ҳозир қаердасиз? Кўпчилик нима қилади: бирданига “таҳлил” қилишга ўтади. Лекин нимани таҳлил қиласиз? Ахлатними? эсингиздами? "киришда ахлат маълумот = чиқишда ҳам ахлат қарор" Ва энг муҳим жойи Сиз: - қулай вақтни - ўсишни - “ишлар камайганда бошлайман” деган пайтни келишини кутяпсиз Бундай пайт бўлмайди. Маълумотда тартиб — бу бир лойиҳа эмас. Бу қарор. Ёки сиз буни ҳозир бошлайсиз, ёки шундай яшайверасиз: “ҳаммаси ишлаяпгандек, лекин хотиржамлик йўқ” Бу фақат молия ҳақида эмас. Бу - назорат ҳақида. Савол оддий: Сиз маълумотларни тўғри йиғишни бошладингизми? Ёки ҳали ҳам, "вақт келади", "ой тўлсин", “тахминан тушунарли” деб юрибсизми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗