Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

Тушум пасайганда бизнес тирик қоладими, йўқ-ми - шуни ҳал қиладиган асосий рақам.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

Тушум пасайганда бизнес тирик қоладими, йўқ-ми - шуни ҳал қиладиган асосий рақам. Бу - тушумга нисбатан доимий харажатларнинг улуши. Шу кўрсаткич бизнес қанчалик “эгилувчан” эканини кўрсатади. Кўпчилик соҳалар учун ориентир бор. Агар бу улуш юқори бўлса - ҳар қандай жиддий "савдони тушиши" тезда муаммога айланади. Доимий харажатлар нима? Бу - сотув бўлса ҳам, бўлмаса ҳам тўланадиган харажатлар: ижара, ойликлар (фикс), бухгалтерия, лицензиялар, суғурта, лизинг, коммунал тўловлар. Тушум тушса ҳам - булар йўқолмайди. Мисол: Иккита бизнес. Иккаласида ҳам тушум - ойига $20,000. Иккаласи ҳам $2,000 фойда кўрсатяпти. Биринчи бизнес: - доимий харажатлар: 15% → $3,000 - ўзгарувчан: 75% → $15,000 Иккинчи бизнес: - доимий: 55% → $11,000 - ўзгарувчан: 35% → $7,000 Дейлик тушум 30% га пасайди → $14,000 бўлди. Муҳим момент: тушумни пасайиши ҳажм ҳисобига, чегирма бериш хисобига эмас. (Агар нархни туширсангиз - аҳвол яна хам ёмонлашади.) Биринчи бизнес: ўзгарувчан харажатлар пропорционал тушади → $10,500 жами харажат: $13,500 👉 фойда: $500 (плюсда қолди) Иккинчи бизнес: ўзгарувчан: $4,900 доимий: $11,000 (ўзгармайди) жами: $15,900 👉 зарар: –$1,900 📌 Фарқни тушум эмас, харажатлар тузилмаси қилади. Соҳалар бўйича ориентирлар (амалиётдан) - Хизматлар (IT, консалтинг): 25–35% - Ишлаб чиқариш: 30–40% - Розница /умумий овқатланиш/ логистика: 25–35% Бу қатъий қоида эмас. Лекин агар бу кўрсаткич юқори бўлса - муаммо бозорда эмас, моделингизда. Ҳозир нима қилиш керак 1. Ўз рақамингизни ҳисобланг доимий харажатлар ÷ тушум × 100 2. Харажатларни бир қисмини ўзгарувчанга ўтказинг Масалан: - офис → коворкинг - штат → подрядчиклар - обуна → фойдаланишга қараб тўлов - ижара → оборотдан фоиз 3. Ҳар квартал текширишни одат қилинг. Доимий харажатлар секин, билинмасдан ўсади: янги ходим, ижара ошиши, кераксиз сервислар - ва 35% бир зумда 50% га чиқиб кетади. Сизда-чи? ҳозир доимий харажатлар улуши қанча? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗