Яқинда обуначиларимдан бири билан бирга молиявий модельни тузишга ва таҳлил қилишга ёрдам берган эдим...
Бизнес: Кичик бройлер цех.
Ишлаяпти, пул айланяпти.
Кейинги мантиқий қадам - уни масштаблаш.
У ҳам «Энди ўсиш керак» деб ўйларди. Ҳисоблашни бошладик.
Ва шунда энг қизиқ жойи бошланди.
Ҳажм ошганда:
- солиқлар кескин ошиб кетди
- маржани ўзи ҳам жуда паст эди
- оборот маблағларига босим кучайди
Бир пайт аниқ бўлди-ки:
📌 бизнес ўсган сари… камроқ пул топа бошлади, ва маълум "жойга бориб" математика умуман тўғри келмай қолди.
Бу жуда таниш ҳолат.
“Кўз чамалаш” билан қилинган бизнес-модель — бу лотерея.
Бирор ишни бошлашдан олдин оддий қоида бор:
модельда фойда захираси бўлиши керак.
Камида бир неча баравар.
Шунда бизнес хато, бозор ва реалликка чидам беради.
Акс ҳолда сиз бизнес қурмаяпсиз - шунчаки омадни синаб кўряпсиз.
Кейин энг қизиқ жой - юнит-иқтисод бошланади.
Ҳаммаси ҳисобланади:
- доимий харажатлар
- ўзгарувчан харажатлар
- ҳақиқий фойда
Ва айнан шу ерда кўпчилик биринчи марта ҳақиқатни кўради.
Агар барча ҳисоб-китобдан кейин 30% дан кам қолса - ўзингизга ростгўй савол бериб кўринг:
бу модель умуман маъно-мантиқга эгами?
Чунки бизнес - бу “тахминан ишлаяпти” дегани эмас.
Бу:
- юкламани кўтара оладими?
- пул қолаяптими?
- маржада "запас" борми?
Охирида эса ҳаммаси бир нарсага бориб тақалади:
сиз бошлашдан олдин ҳисоблайсизми, ёки кейин пул қаерга кетганини тушунишга ҳаракат қиласизми?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗