К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Яқинда обуначиларимдан бири билан бирга молиявий модельни тузишга ва таҳлил қилишга ёрдам берган эдим...

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Яқинда обуначиларимдан бири билан бирга молиявий модельни тузишга ва таҳлил қилишга ёрдам берган эдим... Бизнес: Кичик бройлер цех. Ишлаяпти, пул айланяпти. Кейинги мантиқий қадам - уни масштаблаш. У ҳам «Энди ўсиш керак» деб ўйларди. Ҳисоблашни бошладик. Ва шунда энг қизиқ жойи бошланди. Ҳажм ошганда: - солиқлар кескин ошиб кетди - маржани ўзи ҳам жуда паст эди - оборот маблағларига босим кучайди Бир пайт аниқ бўлди-ки: 📌 бизнес ўсган сари… камроқ пул топа бошлади, ва маълум "жойга бориб" математика умуман тўғри келмай қолди. Бу жуда таниш ҳолат. “Кўз чамалаш” билан қилинган бизнес-модель — бу лотерея. Бирор ишни бошлашдан олдин оддий қоида бор: модельда фойда захираси бўлиши керак. Камида бир неча баравар. Шунда бизнес хато, бозор ва реалликка чидам беради. Акс ҳолда сиз бизнес қурмаяпсиз - шунчаки омадни синаб кўряпсиз. Кейин энг қизиқ жой - юнит-иқтисод бошланади. Ҳаммаси ҳисобланади: - доимий харажатлар - ўзгарувчан харажатлар - ҳақиқий фойда Ва айнан шу ерда кўпчилик биринчи марта ҳақиқатни кўради. Агар барча ҳисоб-китобдан кейин 30% дан кам қолса - ўзингизга ростгўй савол бериб кўринг: бу модель умуман маъно-мантиқга эгами? Чунки бизнес - бу “тахминан ишлаяпти” дегани эмас. Бу: - юкламани кўтара оладими? - пул қолаяптими? - маржада "запас" борми? Охирида эса ҳаммаси бир нарсага бориб тақалади: сиз бошлашдан олдин ҳисоблайсизми, ёки кейин пул қаерга кетганини тушунишга ҳаракат қиласизми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗