Қандай қилиб “сезги” асосида бизнесни бошқаришни тўхтатиш ва реал ҳисоб-китобни йўлга қўйиш керак. Қисқа "йўл харитаси".
- «Худди пул топаятгандек миз, лекин қўлда пул йўқ»
- «Оборот ўсаяпти, фойда эса йўқ»
- «Ҳисобда пул бор, демак ҳаммаси яхши… шекилли»
Танишми?
Бу молия ҳақида эмас.
Бу - “сезги” билан яшаш ҳақида.
Ва деярли ҳар бир бизнес бу босқичдан ўтади.
🔴 Факап №1: фойда “бор”, пул йўқ
Катта суммага сотдингиз.
Ҳисоботда - плюс.
Ҳисобда - бўм-бўш.
Нега?
Чунки:
- пул дебиторкада “осилиб қолган”
- бир қисми закупга кетган
- бир қисмини операцион харажатлар “еб қўйган”
📌 Хулоса: фойда ≠ пул
🔴 Факап №2: тушум ўсади, бизнес пасаяди
Кўпроқ сота бошладингиз. Реклама қўшдингиз. Одам олдингиз.
Ой охирида қарасангиз - пул камайган.
Нега дейсизми?
Чунки:
- таннарх
- маржа
- безарарлик нуқтаси
ҳисобланмаган.
📌 Рақамларсиз ўсиш = пулни тезроқ йўқотиш
🔴 Факап №3: қарорлар “кўз чамалаш билан”
- «Яна битта одам олайлик»
- «Рекламани ошириш керак»
- «имконимиз бор.... шекилли»
Бу ерда мухим сўз - шекилли.
📌 Интуиция ёмон эмас.
Лекин у рақамлар билан қўллаб-қувватланса - кучли бўлади.
🧭 Йўл харитаси: бу ҳолатдан қандай чиқиш мумкин
Мураккаблаштирмасдан. Қадамма-қадам.
1-қадам. Барча пулни бир жойга жамлаш
“Бошда” эмас. “Excel” да чала-пуча, 500 та листда хам эмас.
Реал холатни:
- счетларда
- карталарда
- нақд пул кимда бўлса
👉 Ҳаммаси битта тизимда бўлиши керак.
Вазифа:
Бизнесингизда пул қаерларда ётганини ёзиб чиқинг.
Агар 3–4 тадан кейин, бошқаларни эслаб олиш қийин бўлса - хавф бор.
2-қадам. Пул ҳаракатини ёзишни бошлаш
Ҳар бир кирим.
Ҳар бир чиқим.
Бусиз кейинги босқич маъносиз.
👉 Шу ерда биринчи ҳисобот пайдо бўлади — ДДС.
Вазифа:
Охирги 3 кунни очинг.
Барча пул ҳаракатини тиклаб кўринг.
Агар 15 дақиқадан кўп вақт кетса - сизда ҳисоб йўқ.
3-қадам. Фойда қаерда, иллюзия қаерда - тушуниш
Эсингизда бўлса: Пул ≠ фойда.
Ҳисоблаш керак:
- даромадни
- харажатларни
- таннархни
👉 Шу ерда P&L пайдо бўлади.
Вазифа:
Ўзингизга ростдан жавоб беринг: ўтган ойдаги соф фойдани биласизми?
“Тахминан” эмас, аниқ рақам.
4-қадам. Буларни ягона тизимга йиғиш
Қачонки:
- пул ҳисобда бўлса
- фойда ҳисобланса
- маълумот йўқолмаса
👉 бошқарув пайдо бўлади.
Энди:
- режалаш
- масштаблаш
- “шекилли”сиз қарор қабул қилиш
мумкин.
5-қадам. Автоматизация қилиш
Акс ҳолда ҳаммаси яна бузилади.
📌 Қўлда юритилган ҳисоб узоқ яшамайди.
Автоматизация “қулайлик” учун эмас, балки:
- маълумот йўқолмаслиги учун
- ҳисобот тез чиқиши учун
- тизим одамга боғлиқ бўлмаслиги учун
💡 Асосий фикрим:
Муаммо пул камлигида эмас.
Муаммо - пул қаерда йўқолаяпгани тушунарсизлигида.
Тизим бўлмаса - ҳар бир қарор тахмин бўлиб қолади.
Қисқача:
👉 ҳисоб китоб - бу “жадваллар, диаграммалар” эмас
👉 бу - назорат ва хотиржамлик
Менга доим қизиқ бўлиб келган: сиз ҳозир қайси босқичдасиз - фойдани ҳисоблаяпсизми ёки ҳали ҳам “сезги” билан ишлаяпсизми?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗