К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Қандай қилиб “сезги” асосида бизнесни бошқаришни тўхтатиш ва реал ҳисоб-китобни йўлга қўйиш керак. Қисқа "йўл харитаси".

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Қандай қилиб “сезги” асосида бизнесни бошқаришни тўхтатиш ва реал ҳисоб-китобни йўлга қўйиш керак. Қисқа "йўл харитаси". - «Худди пул топаятгандек миз, лекин қўлда пул йўқ» - «Оборот ўсаяпти, фойда эса йўқ» - «Ҳисобда пул бор, демак ҳаммаси яхши… шекилли» Танишми? Бу молия ҳақида эмас. Бу - “сезги” билан яшаш ҳақида. Ва деярли ҳар бир бизнес бу босқичдан ўтади. 🔴 Факап №1: фойда “бор”, пул йўқ Катта суммага сотдингиз. Ҳисоботда - плюс. Ҳисобда - бўм-бўш. Нега? Чунки: - пул дебиторкада “осилиб қолган” - бир қисми закупга кетган - бир қисмини операцион харажатлар “еб қўйган” 📌 Хулоса: фойда ≠ пул 🔴 Факап №2: тушум ўсади, бизнес пасаяди Кўпроқ сота бошладингиз. Реклама қўшдингиз. Одам олдингиз. Ой охирида қарасангиз - пул камайган. Нега дейсизми? Чунки: - таннарх - маржа - безарарлик нуқтаси ҳисобланмаган. 📌 Рақамларсиз ўсиш = пулни тезроқ йўқотиш 🔴 Факап №3: қарорлар “кўз чамалаш билан” - «Яна битта одам олайлик» - «Рекламани ошириш керак» - «имконимиз бор.... шекилли» Бу ерда мухим сўз - шекилли. 📌 Интуиция ёмон эмас. Лекин у рақамлар билан қўллаб-қувватланса - кучли бўлади. 🧭 Йўл харитаси: бу ҳолатдан қандай чиқиш мумкин Мураккаблаштирмасдан. Қадамма-қадам. 1-қадам. Барча пулни бир жойга жамлаш “Бошда” эмас. “Excel” да чала-пуча, 500 та листда хам эмас. Реал холатни: - счетларда - карталарда - нақд пул кимда бўлса 👉 Ҳаммаси битта тизимда бўлиши керак. Вазифа: Бизнесингизда пул қаерларда ётганини ёзиб чиқинг. Агар 3–4 тадан кейин, бошқаларни эслаб олиш қийин бўлса - хавф бор. 2-қадам. Пул ҳаракатини ёзишни бошлаш Ҳар бир кирим. Ҳар бир чиқим. Бусиз кейинги босқич маъносиз. 👉 Шу ерда биринчи ҳисобот пайдо бўлади — ДДС. Вазифа: Охирги 3 кунни очинг. Барча пул ҳаракатини тиклаб кўринг. Агар 15 дақиқадан кўп вақт кетса - сизда ҳисоб йўқ. 3-қадам. Фойда қаерда, иллюзия қаерда - тушуниш Эсингизда бўлса: Пул ≠ фойда. Ҳисоблаш керак: - даромадни - харажатларни - таннархни 👉 Шу ерда P&L пайдо бўлади. Вазифа: Ўзингизга ростдан жавоб беринг: ўтган ойдаги соф фойдани биласизми? “Тахминан” эмас, аниқ рақам. 4-қадам. Буларни ягона тизимга йиғиш Қачонки: - пул ҳисобда бўлса - фойда ҳисобланса - маълумот йўқолмаса 👉 бошқарув пайдо бўлади. Энди: - режалаш - масштаблаш - “шекилли”сиз қарор қабул қилиш мумкин. 5-қадам. Автоматизация қилиш Акс ҳолда ҳаммаси яна бузилади. 📌 Қўлда юритилган ҳисоб узоқ яшамайди. Автоматизация “қулайлик” учун эмас, балки: - маълумот йўқолмаслиги учун - ҳисобот тез чиқиши учун - тизим одамга боғлиқ бўлмаслиги учун 💡 Асосий фикрим: Муаммо пул камлигида эмас. Муаммо - пул қаерда йўқолаяпгани тушунарсизлигида. Тизим бўлмаса - ҳар бир қарор тахмин бўлиб қолади. Қисқача: 👉 ҳисоб китоб - бу “жадваллар, диаграммалар” эмас 👉 бу - назорат ва хотиржамлик Менга доим қизиқ бўлиб келган: сиз ҳозир қайси босқичдасиз - фойдани ҳисоблаяпсизми ёки ҳали ҳам “сезги” билан ишлаяпсизми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗