Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

«Менга рақамлар қизиқ эмас» - одатда тадбиркор, бизнес эгаси айнан шу фикр учун кейин пул билан тўлайдиган гап.

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

«Менга рақамлар қизиқ эмас» - одатда тадбиркор, бизнес эгаси айнан шу фикр учун кейин пул билан тўлайдиган гап. Энг қизиғи - буни кўпинча янги бошлаганлар эмас, балки жамоаси, ишлаб чиқариши, ижараси, солиқлари ва айланмаси бор одамлар айтади. Лекин бу ерда битта муаммо бор. Ахир сиз кечаси трассада кетаятиб: «Менга спидометр қизиқ эмас» демайсиз-ку. Чунки усиз: - ёнилғи қанча қолганини; - мотор қизиб кетмаганини; - умуман манзилга етиб борасизми-йўқми. тушунмайсиз, тўғри-ми? Бизнесда ҳам худди шундай. Рақамлар муҳаббат талаб қилмайди. Улар эътибор талаб қилади. Ойига бир марта ўзингизга ҳолис 3 та савол беришнинг ўзи етарли: 1️⃣ Бизнес аслида фойда қиляптими ёки фақат “ҳаракат” ҳиссини беряптими? → PnLни очасиз 2️⃣ Нега тушум яхши бўлса ҳам, яна пул етмаяпти? → CFга қарайсиз 3️⃣ Бизнесда аслида нима бор ва у қанча қарз? → балансни очасиз Ҳозир эса вазият ўзгарган. Олдин бозор “интуиция билан” бошқарувни кечирарди. Пул оқими хатоларни ёпиб кетарди. Талаб ўсиб борарди. Маржа хаосни юмшатиб турарди. Ҳозир - йўқ. Солиқлар ўсаяпти. Пул, логистика қимматлашаяпти. Бошқарувдаги хатолар эса жуда қимматга тушаяпти. Ва рақамларсиз яшайдиган бизнес муаммони одатда жуда кеч билиб қолади. Қачонки: - касса бўшаб қолганда; - ойлик учун қарз олиш керак бўлганда; - мулкдор биринчи марта: «Тўхтанг… биз умуман фойдалимизми ўзи?» деган саволни берганда. Ҳозир нима қилиш мумкин? Дарров CFO (молиячи) қидириш шарт эмас. Мураккаб жадвалларга кириш шарт эмас. Молия курсларига югуриш ҳам шарт эмас. Бошида шунчаки 3 та ҳисоботингизни очинг ва хотиржам юқоридаги саволлардан ўтиб чиқинг. Бу битта-иккита фойдасиз учрашувлардан ҳам кам вақт олади. Агар сизда ҳали бу ҳисоботлар йўқ бўлса, мана бу МУАММО! Бартараф этиш учун - мурожаат қилинг. Чунки нормал бошқарув ҳисобини жорий қилиш, кейин пул қаерга йўқолганини излашдан деярли ҳар доим арзонроқ тушади 🙂 --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗