«Менга рақамлар қизиқ эмас» - одатда тадбиркор, бизнес эгаси айнан шу фикр учун кейин пул билан тўлайдиган гап.
Энг қизиғи - буни кўпинча янги бошлаганлар эмас,
балки жамоаси, ишлаб чиқариши, ижараси, солиқлари ва айланмаси бор одамлар айтади.
Лекин бу ерда битта муаммо бор.
Ахир сиз кечаси трассада кетаятиб:
«Менга спидометр қизиқ эмас» демайсиз-ку.
Чунки усиз:
- ёнилғи қанча қолганини;
- мотор қизиб кетмаганини;
- умуман манзилга етиб борасизми-йўқми.
тушунмайсиз, тўғри-ми?
Бизнесда ҳам худди шундай. Рақамлар муҳаббат талаб қилмайди. Улар эътибор талаб қилади.
Ойига бир марта ўзингизга ҳолис 3 та савол беришнинг ўзи етарли:
1️⃣ Бизнес аслида фойда қиляптими ёки фақат “ҳаракат” ҳиссини беряптими?
→ PnLни очасиз
2️⃣ Нега тушум яхши бўлса ҳам, яна пул етмаяпти?
→ CFга қарайсиз
3️⃣ Бизнесда аслида нима бор ва у қанча қарз?
→ балансни очасиз
Ҳозир эса вазият ўзгарган. Олдин бозор “интуиция билан” бошқарувни кечирарди. Пул оқими хатоларни ёпиб кетарди. Талаб ўсиб борарди. Маржа хаосни юмшатиб турарди.
Ҳозир - йўқ. Солиқлар ўсаяпти. Пул, логистика қимматлашаяпти.
Бошқарувдаги хатолар эса жуда қимматга тушаяпти.
Ва рақамларсиз яшайдиган бизнес муаммони одатда жуда кеч билиб қолади.
Қачонки:
- касса бўшаб қолганда;
- ойлик учун қарз олиш керак бўлганда;
- мулкдор биринчи марта: «Тўхтанг… биз умуман фойдалимизми ўзи?» деган саволни берганда.
Ҳозир нима қилиш мумкин?
Дарров CFO (молиячи) қидириш шарт эмас.
Мураккаб жадвалларга кириш шарт эмас.
Молия курсларига югуриш ҳам шарт эмас.
Бошида шунчаки 3 та ҳисоботингизни очинг ва хотиржам юқоридаги саволлардан ўтиб чиқинг.
Бу битта-иккита фойдасиз учрашувлардан ҳам кам вақт олади.
Агар сизда ҳали бу ҳисоботлар йўқ бўлса, мана бу МУАММО! Бартараф этиш учун - мурожаат қилинг.
Чунки нормал бошқарув ҳисобини жорий қилиш, кейин пул қаерга йўқолганини излашдан деярли ҳар доим арзонроқ тушади 🙂
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗