Хисоб-китоб учун бировни «Ёллаш" мумкин. Лекин тушуниш учун - ўзингиз қунт қилинг
Қизиқ парадокс: тадбиркор сотувни, харидни, маркетингни, ходим ёллашни бемалол делегировать қилади…
Лекин кейин: нега бизнес бир пайтнинг ўзида бутун фойдани “еб қўйди”? деб ҳайрон бўлади
Чунки рақамлар - бу хали қарорлар эмас. Бу навигация.
Бухгалтер солиқни тўғри топширади.
Финансист чиройли жадвал тузади.
Лекин уларнинг ҳеч бири бизнес эгаси ўрнига:
- яна одам ёллаш мумкинми;
- бизнес янги филиални кўтара оладими;
- ускуна учун пул борми;
- нега тушум ўсаяпти-ю, пул йўқ деган саволларга қарор қабул қилмайди.
Мана шу ерда бизнес эгасининг масъулияти бошланади.
Муаммо шундаки, кўпчилик ҳали ҳам бизнесни “бир гап бўлар” асносида бошқаради.
Ҳисобда пул бор - демак ҳаммаси яхши.
Касса айланаяпти - демак фойда бор.
Сотув кетаяпти - демак масштаблашиш мумкин.
Кейин эса тўсатдан:
- кассада узилиш;
- етказиб берувчиларга қарз;
- ойлик учун кредит;
- ва классик гап:
«Ғалати… шунча ишладик-ку».
Амалда эса тадбиркорга бухгалтер ёки CFO бўлиш шарт эмас.
Лекин у:
📌 ОПиУ
📌 ОДДС
📌 баланс
тушуниши керак - бу энди “ихтиёрий” эмас,
бошқарувнинг базавий гигиенаси бўлиб қолган.
Энг қизиғи:
бизнеснинг ҳақиқий ҳолатини кўриш учун баъзан ойига атиги 1 соат етарли бўлади.
Хотиржам ўтириб, ҳисоботларни очиш ва ўзингизга бир нечта:
- қаерда ишлаяпмиз;
- қаерда йўқотаяпмиз;
- пул қаерга оқиб кетаяпти;
- аслида "тоза" қанча қоляпти.
деган ноқулай саволларни бериш керак холос.
Чунки ҳисоб-китоб юритишни делегировать қилиш мумкин. Лекин рақамларни тушунишни - йўқ.
Акс ҳолда бизнесни тадбиркор эмас, тасодиф бошқаради 🙂
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗