К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Хисоб-китоб учун бировни «Ёллаш" мумкин. Лекин тушуниш учун - ўзингиз қунт қилинг

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Хисоб-китоб учун бировни «Ёллаш" мумкин. Лекин тушуниш учун - ўзингиз қунт қилинг Қизиқ парадокс: тадбиркор сотувни, харидни, маркетингни, ходим ёллашни бемалол делегировать қилади… Лекин кейин: нега бизнес бир пайтнинг ўзида бутун фойдани “еб қўйди”? деб ҳайрон бўлади Чунки рақамлар - бу хали қарорлар эмас. Бу навигация. Бухгалтер солиқни тўғри топширади. Финансист чиройли жадвал тузади. Лекин уларнинг ҳеч бири бизнес эгаси ўрнига: - яна одам ёллаш мумкинми; - бизнес янги филиални кўтара оладими; - ускуна учун пул борми; - нега тушум ўсаяпти-ю, пул йўқ деган саволларга қарор қабул қилмайди. Мана шу ерда бизнес эгасининг масъулияти бошланади. Муаммо шундаки, кўпчилик ҳали ҳам бизнесни “бир гап бўлар” асносида бошқаради. Ҳисобда пул бор - демак ҳаммаси яхши. Касса айланаяпти - демак фойда бор. Сотув кетаяпти - демак масштаблашиш мумкин. Кейин эса тўсатдан: - кассада узилиш; - етказиб берувчиларга қарз; - ойлик учун кредит; - ва классик гап: «Ғалати… шунча ишладик-ку». Амалда эса тадбиркорга бухгалтер ёки CFO бўлиш шарт эмас. Лекин у: 📌 ОПиУ 📌 ОДДС 📌 баланс тушуниши керак - бу энди “ихтиёрий” эмас, бошқарувнинг базавий гигиенаси бўлиб қолган. Энг қизиғи: бизнеснинг ҳақиқий ҳолатини кўриш учун баъзан ойига атиги 1 соат етарли бўлади. Хотиржам ўтириб, ҳисоботларни очиш ва ўзингизга бир нечта: - қаерда ишлаяпмиз; - қаерда йўқотаяпмиз; - пул қаерга оқиб кетаяпти; - аслида "тоза" қанча қоляпти. деган ноқулай саволларни бериш керак холос. Чунки ҳисоб-китоб юритишни делегировать қилиш мумкин. Лекин рақамларни тушунишни - йўқ. Акс ҳолда бизнесни тадбиркор эмас, тасодиф бошқаради 🙂 --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗