Менинг кузатувларим ва сезиишимча:
бозордаги ўзгаришлар - бу вақтинчалик “турбулентлик” эмас деб фикрлайдиган тадбиркорларнинг сони тобора кўпайяпти (ва бу, ростини айтсам, қувонтиради).
Бу - янги реаллик. Ва бу ўзгаришлар энди узоққа "чўзилади".
Йиллар давомида ишлаб келган бизнес модель
энди "тортмаяпти".
Маржа камайиб кетяпти.
Хатолар қимматлашяпти.
"Запас прочности" эса секин-аста камайиб кетяпти.
Шу ердан биринчи, жуда мантиқий талаб чиқади -
бизнесни рақамларга ўтказиш.
“Хамма қилаётгани учун, мода учун” эмас.
Балким ростдан ҳам кўриш учун:
- пул аслида қаерда йўқоляпти,
- нимани кучайтириш керак,
- нимани эса хеч ўйланмасдан ёпиш вақти келган.
Иккинчи талаб - бошқарув, молиявий учёт.
У одатда, қачонки тадбиркор ўз-ўзига оддий, лекин жуда ноқулай: «Ўзи бизда фойда борми?» деган савол берганда пайдо бўлади.
Йиллар давомида пул айлантирилди. Бозор ўсди.
Тирикчиликга етарди - ва шу билан бўлди.
Бир кун келиб эса:
- фойда — тасодифий эканлиги.
- Ҳозирги модельда эса у умуман кўзга ташланмаятгани аниқланади.
Шунинг учун бизнес моделини рақамлаштириш
деярли ҳар доим бошқарув учётидан кейин бошланади.
Чунки аввал реалликни кўриш керак.
Кейин эса - у билан нима қилишни ҳал қилиш.
Агар ҳозир бизнесингиз айнан шу нуқтада бўлса - мархамат ёзинг.
Рақамларни жой-жойига қўйиб, бошқарувни яна қўлингизга қайтаришга ёрдам берамиз.
---------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING
Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.
Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.
Bepul treningni tomosha qilish ↗