Maqolalarga o‘tish
kkomplexsoft.
Bosh sahifa ↗
← BARCHA MAQOLALAR

​​Фойдани оширишнинг қанча қонуний усулларини биласиз?

Micro Бизнес Блог · Matn asl tilida

​​Фойдани оширишнинг қанча қонуний усулларини биласиз? Бу савол сизни ўйлантирган бўлиши мумкин, келинг “карталарни” очамиз: фақат иккита йўл бор. Биринчиси маржиналликни ошириш, иккинчиси - айланма (оборачиваемость)ни оширишга асосланади. Маржиналликда: биз талаб паст бўлган қимматбаҳо товарларни (олмос, санъат асарлари, ҳашаматли товарлар) сотамиз. Товар айланмасида: биз талаб юқори бўлган арзон товарларни (нон, халқ истеъмол товарлари, халқ, эконом класс товарлари) сотамиз. Ушбу иккита асосий усулдан қолган барча усуллар келиб чиқади, масалан: ⏺ ўртача чекни ошириш учун: нархни ошириш ёки қимматроқ товарлар, ишлар, хизматларни акциялар орқалик сотиш; ⏺ ўртача чекни пасайтирмасдан ёки бироз пасайган ҳолда, лекин умумий тушум ўсиши билан чеклар сонини ошириш; ⏺ бепул ресурслардан фойдаланиш орқали тушумни ошириш - бўш турган бинолар ёки иш жойларини ижарага бериш орқалик, фойдаланилмаётган мулкни сотиш, қўшимча хизматлар кўрсатиш ва бошқалар; ⏺ харид нархларини пасайтириш, масалан, аванс тўловларини шартларини қайта кўриб чиқиш орқали етказиб берувчиларга тўлов ҳажмини ошириш ёки  харажатларни камайтириш; ⏺ вақт бирлигидаги сотувлар сонини ошириш; ⏺ доимий харажатларни камайтириш, айниқса иш ҳақи, маркетинг, ижара тўловлари, уларни қисман (идеалда - тўлиқ) тушумга боғлиқ бўлган ўзгарувчан харажатларга ва ҳоказоларга ўтказиш. Изоҳларда ёзиб қолдиринг, сиз қайси усулдан фойдаланасиз? Сиз "олмосларни нон каби тезлигида сота оляпсизми?" ;)
MICROBUSINESS · BEPUL TRENING

Tarqoq harakatlardan — aniq tizimga.

Biznesingizni tizimlashtirish haqida 24 daqiqalik bepul amaliy video-trening.

Bepul treningni tomosha qilish ↗