Фойдани оширишнинг қанча қонуний усулларини биласиз?
Бу савол сизни ўйлантирган бўлиши мумкин, келинг “карталарни” очамиз: фақат иккита йўл бор. Биринчиси маржиналликни ошириш, иккинчиси - айланма (оборачиваемость)ни оширишга асосланади.
Маржиналликда: биз талаб паст бўлган қимматбаҳо товарларни (олмос, санъат асарлари, ҳашаматли товарлар) сотамиз.
Товар айланмасида: биз талаб юқори бўлган арзон товарларни (нон, халқ истеъмол товарлари, халқ, эконом класс товарлари) сотамиз.
Ушбу иккита асосий усулдан қолган барча усуллар келиб чиқади, масалан:
⏺ ўртача чекни ошириш учун: нархни ошириш ёки қимматроқ товарлар, ишлар, хизматларни акциялар орқалик сотиш;
⏺ ўртача чекни пасайтирмасдан ёки бироз пасайган ҳолда, лекин умумий тушум ўсиши билан чеклар сонини ошириш;
⏺ бепул ресурслардан фойдаланиш орқали тушумни ошириш - бўш турган бинолар ёки иш жойларини ижарага бериш орқалик, фойдаланилмаётган мулкни сотиш, қўшимча хизматлар кўрсатиш ва бошқалар;
⏺ харид нархларини пасайтириш, масалан, аванс тўловларини шартларини қайта кўриб чиқиш орқали етказиб берувчиларга тўлов ҳажмини ошириш ёки харажатларни камайтириш;
⏺ вақт бирлигидаги сотувлар сонини ошириш;
⏺ доимий харажатларни камайтириш, айниқса иш ҳақи, маркетинг, ижара тўловлари, уларни қисман (идеалда - тўлиқ) тушумга боғлиқ бўлган ўзгарувчан харажатларга ва ҳоказоларга ўтказиш.
Изоҳларда ёзиб қолдиринг, сиз қайси усулдан фойдаланасиз? Сиз "олмосларни нон каби тезлигида сота оляпсизми?" ;)
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗