Харидорни қандай куч ишга солади: асосий мотивлар
Одатда инсон эҳтиёжларини амалга оширишга 8 та асосий сабаб туртки вазифасини ўтайди.
Хавфсизлик.
Айнан хавфсизлик инсонни тезроқ ҳаракатга тушишга мажбурлайди, ахир саломатликка таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдид ёки хавф-хатар одамнинг эҳтиёж ёки хоҳишларини йўққа чиқаради.
Агар сизнинг ёнингизга харидор келса ва унинг учун хавфсизлик биринчи ўринда турса, унга маҳсулотни оддий даъват билан сотиш мумкин бўлади: “Ҳозироқ хавфсизлигингни таъминла!”.
Бошқа одамлар устидан устун туриш.
Бу сабаб одамларнинг онгидан қадим қадим замонлардан ўрин олган, ахир ҳамма ён-атрофдагилардан нимаси биландир ажралиб туришга интилиб келади.
Бундай одамларни бирор нарса харид қилишга бир нечта ибора ёрдамида ундаш мумкин. Бунда уларга маҳсулотнинг ёрқин шахслар, лидерлар учун мўлжалланганини айтишнинг ўзи кифоя.
Жозибадорлик.
Аксарият одамлар учун имиж харидларни амалга оширишда энг устувор сабаблардан бири саналади. Инсонни жазибадор ва чиройли қилишга хизмат қилувчи хушбўй атир, кийим-кечак, аксессуар ва бошқа нарсаларни бундай одамларга сотиш анча осон. Асосийси маҳсулотнинг имижли эканига эътибор қаратинг ва ишингиз “беш” бўлади.
Ўз сурувингиз
Бу бозорда ҳозир энг трендда бўлган сабаблардан биридир. Одамларга бренд кийимлар ёқади, антиквариат – буларнинг барчаси уларга танланганлар қаторидан жой олишга ёрдам беради.
Агар сабабни тўғри аниқласа ҳаракат қилиш осонроқ бўлади. Бунда бренд ёки компаниянинг нуфузигагина эътибор қаратишнинг ўзи кифоя. Олди-сотди ҳам амалга ошаверади.
Кам ҳаражат ва ҳаракат.
Тежамкорлик истаги кўплаб харидорларга хосдир. Агар харидор маҳсулот ёки хизматнинг нарҳи билан қизиқаётган бўлса, демак у пул тежаб қолишни ўйлаяпти.
Шу боис асосий эътиборни маҳсулотнинг чидамлилиги, паст нарҳи ёки маҳсус шарт-шароитларга қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Идрок
Яъни билиш. Қизиқувчанлик – ҳаммамизга ҳос.
Айнан шу хусусиятга эга бўлган мижозлар дўконларни шунчаки айланиб юришади. Бундай инсонга маҳсулот сотиш мумкин.
Фақат бунинг учун унга қилаётган хариди янги имкониятлар бериши, тафаккурини кенгайтиришга хизмат қилишини кўрсата олиш керак.
Қаноат ва лаззат.
Бунда инсоннинг янги маҳсулот хариди пайтидаги ҳис- эҳтирослари асосий ролни ўйнайди. Хариддан ва янги маҳсулотдан фойдаланишдан лаззат олиш учун ҳам одамлар харид қилишади.
Айтайлик кимнингдир гўзаллик салонида ўзини маликалардек ҳис қилиши ва бошқалар.
Бошқаларга ғамхўрлик кўрсатиш.
Болалар, дўстлар, яқинлар учун совғалар харид қилиш – аксарият одамлар сарф-ҳаражатларининг асосий қисми саналади. Айниқса ён атрофдагилар ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш, уларга қулай шароит яратиш истаги харидорларни қимматбахо совғалар харид қилишга ундайди.
Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗