К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Хусусиятлар – устувор жиҳатлар – манфаатлар.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Хусусиятлар – устувор жиҳатлар – манфаатлар. Сиз билан рақобатда бўлган таклифлар орасида, қандай қилиб ажралиб туриш ва харидорга ёқадиган, жиҳатларни топиш мумкин?  Маҳсулот ёки хизмат тақдимотида бу “хусусиятлар – устувор жиҳатлар – манфаатлар” форматида бўлади. Биринчисидан бошлаймиз. Хусусиятлар – бу маҳсулот тўғрисидаги далиллар ва маълумотлардир (“биз мижозга нима сотаяпмиз?”), яъни маҳсулотнинг техник таснифи. Хусусиятлар сизнинг маҳсулотингиз бошқаларникидан қайси афзаллик жиҳати билан ажралиб туришини кўрсатади.  Устунлик жиҳатлари - маҳсулот ёки хизматнинг қайси хусусиятлари харидорга маъқул келиши мумкинлигини кўрсатади. Бу сизни шу каби таклифлар орасида айнан қайси жиҳатларингиз билан ажралиб туришингизга ишорадир.  Манфаат, яъни фойда – бу мижоз учун қадрли бўлган, сизнинг маҳсулотингиздан оладиган нарса (“менга бу нима учун керак?”) Энди исталган маҳсулотингизни олинг, уч устунли жадвал чизинг “Хусусиятлар – устувор жиҳатлар – манфаатлар” ва уни чапдан ўнгга қараб тўлдиринг: аввалига барча хусусиятлари, кейин ҳар бир хусусиятнинг бошқалар томонидан таклиф қилинаётган маҳсулотлар хусусиятидан афзаллик жиҳати, кейин эса сизнинг мижозингиз учун фойдали, манфаатли бўлган хусусиятларини ёзиб чикинг. ----- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗