К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Савдо бизнесида 8 та хато

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Савдо бизнесида 8 та хато Савдо бизнесидаги қандай ҳаракатлар сизга даромад олишингизга тўсқинлик қилади? Биз савдо компанияларида бошқарув ҳисобини юритиш тажрибамизни таҳлил қилдик ва 8 та асосий хатоларни аниқладик: Планни режалаштирмаслик ва ёзмаслик ✔️ Молиявий модель ва бизнес-режа тузинг, биринчи навбатда соф фойданинг ўсишини кузатиб боринг ❌ Бошқа бировни ҳисобидан яшаш: мижозлар / етказиб берувчилар / кредиторлар ✔️ Кредиторлик қарзларини мунтазам кузатиб боринг ❌ Компания фойдасидан кўра кўпроқ маблағни дивиденд кўринишида олиш. ✔️ Шахсий ва бизнес пулларини ажратинг, соф фойдани ҳисобланг ва тўлов календарини тузинг. ❌ Фойдани дебиторлик қарзларида музлатиш ✔️ Дебиторлик қарзларни назорат қилинг, ундан ҳам яхшироқ - бунга масъул кишини тайинланг ❌ Бир ойлик кўрсаткичларга ишониб қолиш. ✔️ Компанияни ривожлантириш учун маблағ яратинг ва тўлов тақвими ҳақида унутманг Савдо ўсишини назорат қилмаслик ✔️ Молиявий модель яратиш ва бизнеснинг асосий кўрсаткичларини кузатиш орқали ўсишни режалаштиринг ❌ Ходимлар учун бонусларни режалаштирмаслик. ✔️ Махсулот обороти ўзгарганда, ходимларни бонус фоизлари ўзгариши ҳақида огоҳлантиринг. ❌ Интуицияга ишониш. ✔️ Бошқарув ҳисоботини юргизинг. Сизда учта ҳисобот бўлиши керак: P&L, Balance, CashFlow.  Имкон бўлса, товарлар ва харидорларнинг XYZ ва АВС анализлари, асосий кўрсаткичларни назорат қилиш учун оператив ҳисоботларга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Агар сиз молиявий модельга эга бўлишни ва уни компаниянгизда қандай ишлатишни батафсил билмоқчи бўлсангиз, унда бизнинг видеоларимизни кўринг. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗