К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Мен тушунмоқчиман - биз нолга ишламаяпмизми?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Мен тушунмоқчиман - биз нолга ишламаяпмизми?   Шундай сўров билан мижоз бизга мурожат қилди. Мижоз ҳақида: Компания ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланади, Россия Федерацияси ва Хитойдан образив тошлар оптом олиб келади (болгарка тошлари). Пул ҳисобларини бир вақтни ўзида рубльда, долларда, сўмда, юанда юргазади.     Бизнес ўсиб бормоқда, битимлар сони кўпаймоқда, аммо на пул оқими, на молиявий натижа, на молиявий аҳвол аниқ эмас. Амалга ошириш муддати: 2022 йил май-июн Талаб: - Ҳар бир операциянинг молиявий натижасини аниқлаш. - Маблағларни қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришни акс эттирувчи пул оқимлари маълумотларини йиғишни автоматлаштириш. - Фаолият даромадлари, харажатлари ва молиявий натижаларини аниқлаш. - Омборда махсулот қолдиқларини реал вақтда назорат қилиш. Нимадан бошлаймиз: 1-қадам. Бошқарув хисоб китобини нимада юритишни танлаш. Сўров кўп бўлмаган харажатлар билан максимал автоматлаштириш учун бўлганлиги сабабли, биз дарҳол Money Manager-ни танладик ва жорий қилишни амалга оширишни бошладик. Қадам 2. Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни жорий қилдик. - Категориялар каталогини ишлаб чиқилди. - Барча ҳисоблар ва кошелёкларни (пул сақланадиган жойлар) бир жойга тўпладик. - Процессни бошлаш ва тўхтаб қолмаслиги учун биз транзакция баёнотларини аввал қўлда киритишга, кейин эса автоматлаштиришга қарор қилдик. Автоматик қоидалар яратилди, бу қоидалар туфайли биз барча операциялар ҳажмининг 80 фоизини автоматик равишда бошқара оладиган бўлдик. Қолганлари қўлда бажарилган. Оқибатда нима бўлди: - Биз барча ҳамёнлардаги жорий пул қолдиғини, барча тушумлар ва харажатларни нақд пул оқими элементлари ва йўналишлари контекстида кўрадиган бўлдик. - Бизда тушумлар бўйича статистик маълумотлар йиғиладиган бўлди ва уларни вақт ўтиши билан таҳлил қилишимиз мумкин.  Қадам 3. Амалга оширилган операцияларни назорати.   - Ҳар бир транзакцияни модулга киритдик.   - Каттароқ ва кенгроқ таҳлил қилиш учун ҳар бир сотув, закуп, харажатлар ва х.к.зларга йўналиш берилди. Оқибатда нима бўлди: - Ҳар бир операциянинг ҳолати тўғрисида статистик маълумотлар мавжуд (кутилаётган тўлов, тугалланган ва ҳоказо). - Ҳар бир транзакция ва умуман йўналиш учун кўрсаткичлар кўрина бошлади. - Созланган Бошқарув ҳисоби туфайли биз ҳар бир товарни маржинал фойда даражасида қанчалик фойдали ёки фойдасиз эканлигини тушунишга муваффақ бўлдик.    Шунингдек, ҳар бир аниқ битим қандай амалга оширилганини кўриш мумкин бўлди.   Қадам 4. Фойда ва зарар ҳисоботини амалга оширдик.   - Бизнесга тикилган маблағ капиталининг таркиби аниқланди  -  маълумотлар йиғилиш манбаларини аниқладик.  - даромад ва тўғридан-тўғри харажатларни тан олиш тартибини белгилаб олдик.   Буларни барчасини ДДС бандлари билан боғладик, энди улар нақд пул усулидан фойдаланган ҳолда, операцион фойда ва зарарлар ҳисобида акс эттирилиши тўғридан тўғри акс эттирилиши мумкин.    P&L ни тўлдириш текширилди  - Биз барча керакли маълумотларни киритдик, фақат ҳисоботнинг якуний версиясини кўриб чиқиш қолди холос.    Ҳисобот автоматик равишда асосий валютага нисбатан курс фарқлари бўйича маълумотларини хам акс этадиган бўлди. Хўш индаллоси, дейдиган бўлсак! Яратилган ахборот тизими мижозимизга қуйидагиларга имкон бердиган бўлди: - Барча пул оқимларини кўриш. - Ҳар бир аниқ транзакциянинг самарадорлигини кўриш. - Умуман олганда, компания қанча даромад олаётганини кузатиш. - Энг самарали маҳсулотларни кўздан қочирмаслик. - Қандай ва қайси йўналишда олдинга силжиш кераклигини тасаввур қилиш. Сизга хам ҳисоб-китобни бу кўринишда юргизиш ёқадими? Агар сиз ўз бизнесингизга бошқарув ҳисобини жорий қилмоқчи бўлсангиз, бепул маслаҳат учун, телеграм шахсий хабарида "Аудит" сўзи билан ёзинг ва командамиз сизнинг бизнесингиз молиявий бошқарув тизимининг бепул аудитини ўтказиб берамиз. -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗