Молия соҳасида фойдани олдиндан тахмин қилиш мумкин, лекин картадек эмас.
Бугун биз янги мижоз билан Money Managerда бошқарув учетини жорий қилишни бошлаймиз.
Аммо энг қизиқарли иш йилнинг охирида кутмоқда, биз келаси йил учун ривожланиш стратегиясини тузамоқчимиз. Бунинг учун биз молиявий моделни қурамиз.
Молиявий моделда қандай саволларга жавоб олиш муҳим?
- Унда биз КПИлар ходимларни қизиқтирадими ёки бу ўзгаришлар бизнесга қандай таъсир қилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.
- Реклама бюджетлари ва мижозлар оқимини таъминлаш учун кузатилиши керак бўлган кўрсаткичларни режалаштирамиз.
– Солиқ юкини режалаштирамиз.
Молиявий модел ажойиб ва тезкор восита бўлиб, “Агар..” ёки “нима бўлади?” деган саволларга жавоб беради.
Сизнинг бизнесингиз гуллаб-яшнайдими ёки уни ёпиш вақти келдими ёки йўқлигини тушунишга ёрдам беради.
Молиявий модел адекват молиявий мақсадни танлашга ёрдам беради, ва унга эришиш учун етарли имкониятлар: одамлар, капитал ва ишлаб чиқариш, мавжудми ёки йўқми ўрганишга ёрдамлашади.
Доим вазиятнинг ривожланишини 3 та сценарийсини тузиш керак
- пессимистик - барча мумкин бўлган хавфлар унда амалга ошади;
- оптимистик - у барча таҳдидларни истисно қилади;
– реалистик – ўртанчи вариант, бунда фақат энг эҳтимолий хавфлар ҳисобга олинади.
Келгуси йил бюджети учун реал сценарийни асос қилиб оламиз ва бюджетлаштиришни жорий қиламиз.
Мен эса молиявий моделдан келиб чиқиб қандай қарорлар қабул қилинишини батафсил айтиб бераман!
Молиявий моделлар, айниқса, йил охирида, янги йил учун иш ва бюджетни режалаштиришингиз керак бўлганда актуал бўлади. Лекин сиз ушбу воситага мунтазам равишда қайтишингиз керак, айниқса, "Нима бўлади агар ..." деган саволлар сизнинг бошингиздан доимий ўтиб турганда.
Молиявий модел бизнес учун фолбинга ўхшайди. Бу сизнинг бизнесингиз қачон фойда олишни бошлашини, қайси кўрсаткичлар муҳимлигини ва қандай қилиб олдинга боришни кўрсатади. Унинг ёрдами билан биз ҳатто ёқимсиз вазиятлар учун ҳам режалар тузамиз.
Молиявий модел ёрдамида сиз:
– гипотезани синаб кўрасиз - масалан, янги савдо нуқтасини очишда қанча янги сотувчини ёллаш кераклигини;
- мавсумийлик, бозор ўсиши, рисклар каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда компания фаолиятининг турли босқичларида рентабелликни ҳисоблай оласиз;
- компания олдига адекват мақсадлар қўясиз - масалан, келгуси йилда компания тушумини ўтган йилга нисбатан 30% га ошириш;
- нақд пул бўшлиқлари хавфини минималлаштириш ва учинчи томонлардан инвестицияларини жалб қилиш зарурияти нақадар актуаллигини ҳисоблаш: яаъни кредитлар, қарзлар, ўз маблағлари.
Молиявий модел универсал восита бўлиб ҳар қандай бизнес учун мос келади - кичик устахонадан йирик заводгача. Қанчалик оддий ёки мураккаб бўлмасин, мослаштирса бўлади. Аммо ҳар қандай молиявий моделда мавжуд бўлган асосий ва мажбурий блоклар мавжуд, булар:
– Савдо ва тушум воронкаси: пулни қаердан оламиз?
– Харажатлар: пул қаерга кетади.
– Амортизация, солиқлар, кредитлар: кичик тафсилотлар, лекин муҳим.
- Фойда / зарар: мақсад кўпроқ фойда олишдир!
- Нақд пул оқими: пул бизнесда қандай харакатланади.
- Баланс: молиядаги уйғунлик.
Агар сиз молиявий моделларни қандай яратишни билсангиз, сиз рақобатчиларингиздан бир неча қадам олдиндасиз. Бу шунчаки рақамлар тўплами эмас - бу бизнесни бошқаришда янги уфқларни очадиган кучли восита ва шунингдек, бизнесмен арсеналида кучли воситангизга айланиши мумкин.
Мен универсал молиявий моделни тузиш бўйича видео дарсларини ёзиб ютуб каналимга аллақачон жойлаб қўйганман. Молиявий моделлар бўйича бепул видеоларни кўриб ўз бизнесингизга жорий қилинг.
P.S: Модел учун лозим бўлган рақамлар қанчалик адекват бўлса, натижа шунча аниқ бўлади.
----------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗