К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Қандай қилиб бошқарув ҳисобини жорий этиш, мавсум пасайганда омон қолишга ва самарасиз ходимлардан халос бўлишга ёрдам берди.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Қандай қилиб бошқарув ҳисобини жорий этиш, мавсум пасайганда омон қолишга ва самарасиз ходимлардан халос бўлишга ёрдам берди.   Гарчи тажрибамизда хар хил кейслар бўлган бўлса хам, ушбу лойиҳамиз мен учун жуда қизиқарли ва шу билан бирга хаяжонликларидан бўлди. Мижоз: Компания сантехникада кенг қўлланиладиган пластик деталлар ишлаб чиқаради. Амалга ошириш муддатлари: 2023 йил август - ноябрь Талаб: - Пул қаерга кетаётганини тушуниш. - Мавсум йўқ пайтда омон қолиш ва бунинг учун "подушка безопастности" тузиб олиш. - иш ҳақини ҳисоблашни вақтни қисқартириш ва процессни соддалаштириш. Бошланғич холатда - 10 кун керак эди, устига устак эксель жадвалларни доимо “кичик”, “арзимаган” ва “майда чуйда” муаммолари бўлади. - ишлаб чиқаришда таннархини тўғри ҳисоблаш. Ишни Нимадан бошлаймиз: Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни амалга оширишдан. 1. Тайёргарлик босқичи - Категориялар каталоги ишлаб чиқилди - учта ҳисобот формаси ишлаб чиқилди    Биринчи ойининг охирига келиб биз CashFlow бўйича тўлиқ ҳисобот ола бошладик ва пул қаердан келиб, қаерга кетаётганини таҳлил қила бошладик. 2. Майда чуйда қилиб бизнесдан пул “тортиб” олишни тўхтатдик. Бизнесда ҳар доим чиқимдан кўра, операцион фаолиятдан кўпроқ тушум бўлиши муҳимлиги хаммага маълум.  Биз буни назорат қила бошладик ва тадбиркорнинг ўзи пул олиб қўйишдаги заиф томонини билиб, унга худди ўзи ўрнига ходим олгандек маош тайинладик. 3. "Хавфсизлик ёстиғи" ни шакллантирдик. Бунинг учун: - Ойлик доимий харажатлар миқдори аниқланди. - Материалларни сотиб олишга қанча улуш сарфланишини аниқланди. Натижада счетлардаги пуллар ўсишни бошлади, бу бизга 2 та фондни - захира ва амортизация фондини шакллантиришга имкон берди. Компания паст мавсумни қўшимча кредитлар жалб қилмасдан ўтказиш имкони борлигини англай бошлади. Қадам 2. Омборлардаги заҳираларга эътибор бериш бошладик ва маҳсулот таннархини ҳисоблашни автоматлаштирдик. Биз инвентаризацияни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш воситасини нормативларини ишлаб чиқишни бошладик. Албатта, вазифа осон эмас эди. Вазифа фақат инвентар жадвалини амалга ошириш эмас, балки ўртача харажат усули ёрдамида харажатларни ҳисоблаш эди. Бизнинг фикримизча, харажатларни ҳисоблашнинг энг қулай усули, айниқса жадвалда, харажатларни ўртача ҳисоблаб чиқиш деб биламиз. Формуласи қуидагича: (Бошдаги сумма + тушум миқдори) / (бошидаги миқдор + келган миқдори). Материаллар каталогини унификация қилдик. (номи, ўлчов бирликлари) 2. Цехларда инвентаризация ўтказилди Энди цехда хам, офисда хам қандай материал борлигини, қанча миқдорда эканлигини кўришадиган бўлди. Давоми... -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗