К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Бош бухгалтер ёки молия директори? Бизнес эгаси нимани эътиборга олиши керак 💼

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Бош бухгалтер ёки молия директори? Бизнес эгаси нимани эътиборга олиши керак 💼 Бизнес ривожланиб борган сари, унинг молиявий жараёнларини назорат қилиш эгаси учун қийинлашиб бораверади. Шундай пайтда кўпинча молия директори керак бўлади. Лекин баъзида молия директори вазифасини бош бухгалтерга топширади. Бу қарорнинг ўз хавфлари бор, ва уларни инкор қилиб бўлмайди. Гап шундаки, бош бухгалтер ва молия директори турли вазифаларни бажаради. Молия директори молиявий стратегияни ишлаб чиқади ва прогнозлар устида ишлайди, бухгалтер эса асосан кундалик вазифалар билан шуғулланади: ҳужжатларни расмийлаштиради, тўловларни амалга оширади, солиқ ҳисоботларини тайёрлайди. 📌 Молия директори вазифалари: – Бошқарув ҳисобини ташкил этиш – Муаммоларни аниқлаш учун ҳисоботларни таҳлил қилиш – Молиявий прогнозлар ва режаларни ишлаб чиқиш – Бюджетлаш ва режалаштириш жараёнларини ташкил қилиш – Иқтисодий таҳлил, бизнес ва инвестиция лойиҳаларини баҳолаш 🎯 Молия директорининг асосий мақсади — бизнеснинг барқарорлиги ва молиявий жараёнларнинг тахмин қилинишига ёрдам бериш. ⚡️ Кўп ҳолларда молия директорининг вазифаларини бажариш учун бош бухгалтерда етарли билим ва малака бўлмаслиги мумкин. Бироқ уларнинг катта устунлиги хам бор — компаниянинг ички жараёнларини яхши тушунадилар ва бизнеснинг ўзгача хусусиятларини билишади. #бизнес #молиявийҳисоб #молия #бизнесбошқаруви #бюджетлаш #молиядиректори #бошбухгалтер #бизнесўсиши ------------------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗