К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Бизнесда йўл қўйиладиган асосий хатолар

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Бизнесда йўл қўйиладиган асосий хатолар Бугун тадбиркорлар учраши мумкин бўлган энг кенг тарқалган хатолар ҳақида суҳбатлашамиз ва улардан қандай қочиш кераклигига тўхталамиз. Хато №1: Маҳсулот учун нотўғри бозор танлаш. Қандай яхши маҳсулот яратманг, агар бозор жуда кичик бўлса, бу натижа бермайди. Маслаҳатим — йирик бозорни танлаш. Ҳатто маҳсулотингиз мукаммал бўлмаса ҳам, катта бозор уни яхшилаш имконини беради. Хато №2: Фойдаланувчилар фикрини инобатга олмаслик. Агар сиз фақат ўзингиз ёки яқинларингиз фикрига таяниб маҳсулот ишлаб чиқсангиз, маҳсулот фақат сизга ва яқин атрофингизга манфаатли бўлиши мумкин. Хато №3: Сотувларни тўлиқ равишда бошқаларга топшириб қўйиш. Баъзи асосчилар савдони бутунлай бошқаларга топшириб, назоратни йўқотади ва бу кўпинча нохуш натижага олиб келади. Хато №4: Бошқарувдан ҳаддан ташқари эрта чиқиш. Бизнес даромад келтира бошлаган пайтда бошқарувни тарк этишга шошилманг. Бу кўплаб тадбиркорлар тажрибасида текширилган — бундай қарор бизнесда қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Хато №5: Тўғри одамларни танламаслик. Бизнесда асосий омил — бу инсонлар. Ривожланиш учун кучли жамоа тузиш муҳим. Ушбу рўйхатга яна нималарни қўшган бўлардингиз? Бизнесда йўл қўйган хатоларингиз ҳақида бўлишинг — сиздан ўрганишни истаймиз! #бизнес #тадбиркорлик #бизнесхатолари #маслаҳатлар #бошқарув #жамоа #бозор #фойдаланувчиларфикри -------------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗