🤯 Қандай қилиб ходимлар тизимга давомий маълумот киритсин?
Бир неча йилдан бери, аниқроғи кичик бизнес учун хисоб-китоб дастури устида ишлаганимдан бери, шу савол устида бош қотирардим.
Шундан кейин бу соханинг флагманлари бу муаммони қандай ечгани хақида маълумот қидирдим. Ва улар орасида энг йириклари SAP эди. SAPдагилар билишарди-ки:
Жорий қилиш — бу фақат “программанинг ўрнатилиши” эмас.
Муаммо — одамларни унда ишлашга ўргатиш эди. Ва бу энг қийини!
📌 SAP иш бошлашдан олдин:
1. Аввал компания тайёрми — текширишарди
2. Агар жараёнлар “хаос” бўлса — жорий қилмасди
3. Ва энг муҳими — одамларни маълумот киритишга мажбур қилиш йўлини излашарди
📉 Чунки:
Программа бор → маълумот йўқ → натижа ҳам йўқ.
Ҳа, мана шу эди барча муаммонинг асоси.
SAP, 1С, Adesk ёки ҳатто Google Таблицаларни ўрнатиш — муаммо эмас.
😴 Муаммо — бу:
🔸 ходимлар доимий равишда маълумот киритиши,
🔸 маълумотлар аниқ ва ишончли бўлиши,
🔸 ва бу ҳаммаси фақат яна бир "ўлик интерфейс"га айланиб қолмаслиги.
SAP' ёки 1С нинг интерфейси ҳақида эслатиш керакми?
Яхшилаб бош қотирмасанг нима қаердалигини топиш жуда мураккаб.
Лекин шу билан бирга — миллионлаб транзакцияларни кунлик қайта ишлашга қодир бўлган камдан-кам сонли тизимлардан яна қайси бирини биласиз?
🎯 Сабоқ:
Учет тизимини ўрнатиш — ечим эмас.
Одамлар унда реал ишламаса — барчаси "икки пул".
Ва бу изланишда, бизда кичик, бир ечим топилганга ўхшайди... 🤫
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗