Қандай мижоз танласанг — ана шундай келажак қурилади
Бу шунчаки гап эмас экан.
Сизнинг бизнесингиз муваффақияти —
махсулот эмас, балки кимга сотиляётганига боғлиқ.
Гапларимга тасдиқ каби яна бир фикрни русизабон каналлардан бирида хам ўқиб қолдим.
🧠 Ҳатто зўр сервис/махсулот бўлса ҳам, агар уни тушунмайдиганлар ишлатса — натижа бўлмас экан.
🗑 *Аҳамиятсиз одам фойдаланса — натижа хам аҳамиятсиз чиқади.*
Мисоллардан бири қилиб Y Combinator ни олайлик.
Улар ҳеч қандай "сирли усул" ўргатмаган.
Фақат тўғри фаундерларни танлашган.
Натижада барчага таниқли: Airbnb, Dropbox, Reddit, Stripe, Twitch…
Кейин унинг моделини ҳамма копия қилишни бошлади.
Лекин бирортаси улар каби "учмади".
Чунки гап программада эмас, балки биринчи мижозларда бўлган.
Ҳар қандай махсулот — бу ҳам бизнес учун акселератор.
Кимни тезлаштиради? - Албатта унга тайёр одамни.
Ким га ёрдам бермайди? — "Менга шу холат хам маъқул" дейдиганларга.
Шунинг учун, бизнес бошида — хаммага "подряд" сотиб ташлаш эмас, хақиқатдан фойдаланиб, натижа қиладиганларга ва бу натижалари бошқаларни хам рағбатга келтирадиган одамлар билан ишлаш керак экан.
🚀 Бундай мижоз — фақат тўловчи эмас.
У — кейс, у — сизнинг двигательингиз, маркетингиз бўлади.
Хулоса:
Агар келажакни хоҳласангиз — у ерга ким билан боришни тўғри танлаш керак.
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗