Сўнгги ҳисоботингиздан қандай қарор чиқардингиз?
Агар жавоб “ҳали чиқармадим” бўлса — эҳтимол, муаммо рақамларда эмас, балки улар билан қандай яшашимиздадир.
Демак муаммо — тартибда эмас. Муаммо — бизнес бу тартибда қандай яшашида
Кампанияларда ҳисобот олиб борилишини кузатсам, кўпинча кўз олдимга кема капитани келади. У координаталарни билади, кеманинг сузадиган жойдаги чуқурлигини кўра билади, компасга қараб йўналишни кузатади. Лекин... у горизонтга қарамайди. У рульда, лекин: “Биз тўғри йўлдамизми?” деган саволни бермайди.
Бу кўпчилик кичик бизнесдаги рақамлар билан ишлаш усулига жуда ўхшайди. Баъзиларда жадваллар бор, бошқаларда — дастур хам бор. Маълумотлар сақланади, ҳисоботлар чиқади. Ҳаммаси гўё тўғри. Лекин қарор қабул қилиш пайти келганда — “қаерда муаммо?”, “бу муаммо қандай қилиб ўсишга тўсқинлик қилаяпти?”, “бизнес қаерга кетяпти?” — рақамлар муҳокамадан ташқарида қолади.
Улар бор, лекин гўё ташқарида. Қурол эмас — фон каби.
Бу, айниқса, майда тафсилотларда сезилади. Масалан, тушум муҳокама қилинади, лекин маржиналлик унутилган.
Ёки харажатлар кўриб чиқилади, лекин стратегик ва оддий харажатлар фарқи ажратилмаган. Ёки режа тузилган, лекин у реал вазиятдан эмас, кимдирнинг "бошидан" чиққан.
Ҳаммаси жадвалларда бор, мазмун эса — йўқ.
Масала — воситаларда эмас. Одамларда ҳам эмас (Бу муаммо хам ечиладиган).
Масала — компанияда рақамлар қандай ўрин эгаллашида. Агар улар ойда бир марта очиладиган файл бўлиб қолган бўлса — уларнинг қиймати тез йўқолади. Архивга айланади. Таянчга эмас.
Тушуниш — формуладан эмас, саволдан бошланади.
- Нима биз учун ҳозир ҳақиқатдан муҳим?
- Нимани ҳисоблашимиз керак?
- Қаердан таянч топиш мумкин?
Чунки ҳисоб — биринчи навбатда назорат. Лекин ундан хам юқорироқ поғонада "Маъно" бўлиши керак.
- Бизнес қандай ўйлайди?
- Қандай қарор қабул қилади?
- Номалумликни қандай бошқаради?
Агар рақамлар шу мантиқий жараёнга тикилмаган бўлса — энг аниқ ҳисобот ҳам, тадбиркор учун ойна эмас, шунчаки жадвалдаги устунлар жамланмаси бўлиб қолади.
Менимча, мана шу жойда “Ҳисоб юритувчилар” билан ҳақиқий “бошқарувчилар” орасида фарқ пайдо бўлади. Баъзи бизнесларда рақамлар ойда бир марта чақириладиган меҳмонга ўхшайди. Бошқаларида — кундалик суҳбатдош.
Мен ҳар доим:
- сиз ҳозир қандай қарор қабул қилаяпсиз?
- Ким иштирок этяпти?
- Нима муҳокама қилинаяпти?
- Қаерда сизда ҳақиқий таянч нуқтангиз бор?
каби саволлардан бошлайман
Чунки рақамлар фақат улар орқали гапирилганда ишлайди. Улар ўтмиш ҳақида эмас. Балки энди нима қилиш кераклиги ҳақида бўлиши керак.
на русском Lotin
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗