К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

💸 Пул ҳаракат қилмаяптими? Айб сиздами ёки мижозларингизда?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

💸 Пул ҳаракат қилмаяптими? Айб сиздами ёки мижозларингизда? Омбордан кейинги энг муҳим кўрсаткичга ўтамиз, бу — дебитор қарзлар айланмаси. Бу кўрсаткич нимага хизмат қилади? Жуда оддий: сизга қайтиши керак бўлган пуллар қанча тез қайтяпти. Яъни, товар ёки хизмат учун қанча кун “осилиб” қоляпти мижозларда. 📊 Формула: Ойлик тушум / ўртача дебитор қарз (ўтган ой охиридаги дебитор қолдиғи + жорий ой охиридаги дебитор қолдиғи) / 2 Агар ҳисоб автоматлашган бўлса — ҳисоботни очдингизми, тамом, барча рақамлар олдингизда. Йўқ бўлса — сиз “умид ва тахминлар қопқони”дасиз. 🔍 Бу рақамлар нима дейди? Мисол: - Июн — 4 - Июль — 7 - Август — 10 Мижозлар тезроқ тўлаяпти. Зўр! Демак, пул оқими эркин, ҳеч қаерда "тўхтамай" ҳаракатда. Бизнесингиз жонли, "нафас оляпти". Лекин агар: - Июн — 10 - Июль — 7 - Август — 5 ⛔️ Бу аллақачон жиддий белги. Пуллар йўлда “йўқоляпти” — кимдир унутиб қўйди, кимдир атайлаб кечиктиряпти, кимдир эса сиз назорат қилмаётганингиздан фойдаланяпти. 📉 Бизнес учун бундан қандай фойда? Дебитор қарзлар айланмаси — пул оқими соғломлигининг асосий кўрсаткичларидан бири. У шуларга таъсир қилади: - Иш ҳақи ва ижарани ўз вақтида тўлаш - Янги товар олиш қарорлари - Бизнесни кенгайтириш режалари 📌 Шундай қилиб: бу рақамга бир қаранг. Ҳеч бўлмаса охирги 3 ой учун. Ҳали ҳисоб юритмаяпсизми? Демак, энди бошлаш вақти келди. Бизнесда пул тўхтаб қолмаслиги керак. Қанча тез айланса — шунча ишонч билан олға юрасиз. рус лотин -------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗