💡 Сен бизнес қуряпсанми ёки "оборот" учун шунчаки айлантириб юряпсанми?
Ҳаммаси чиройли кўринади: компания ишлаяпти, ҳаракат бор, маошлар бор, подрядчилар мамнун.
Ҳамма пул оляпти… сендан ташқари.
🧾 Фойда бор, лекин чўнтақ бўш-ми? Демак, сен ўз иқтисодинг эмас, бошқаники учун ишлаяпсан.
Иш жойи яратяпсан, солиқ тўлаяпсан, подрядчиларни боқяпсан — ўзинг эса нол билан қоляпсан.
💰 Пул бор, лекин фойда йўқ-ми? Унда сен ўз пулинг эмас, балки келажагингни сарфлаяпсан.
Олдиндан олинган тўловларни еб қўяпсан, қарз йиғиляпти — оқим озгина секинлашса, бизнес "ўлади".
Энди ўзингга ростини айт:
Ўзингда ҳеч нарса барқарор бўлмаса — сен ривожланиш, автоматлаштириш, масштабни ошириш ёки бошқаларга ёрдам бериш ҳақида ўйлай оласанми?
Агар ўзинг чўкаётган бўлсанг — бошқани қутқариб бўлмайди.
Шунинг учун бошқарув ҳисоби — “ҳисобот учун кўрсаткичлар” эмас.
Бу — қарор қабул қилиш тизими.
📊 Ҳар бир қарор — битта мақсадга хизмат қилсин деб:
- кўпроқ эркин пул, кўпроқ барқарор фойда.
Ва айнан шунда каллада “щелчок” пайдо бўлади:
“Кўпроқ ишлаб топишни хоҳлаяпман. Нимани ўзгартиришим керак?”
— тушунча келади:
✍️ Қоғозда, калькуляторда қилинадиган таблицалар етарли эмас.
Аниқ тасвир керак. Тахмин эмас — жавоблар керак.
Результат берадиган ҳаракатлар керак.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗