💰 Абсолют ликвидлик коэффициенти
— бу сиздаги пул билан қарзларни нақд тарзда, дебитор қарзлар ёки омбордаги товарларсиз, қандай ёпиш мумкинлигини кўрсатади.
📌 Формуласи жуда содда:
Абсолют ликвидлик = Пул / Қисқа муддатли мажбуриятлар
Келинг яна, ўша қурилиш материаллари бизнесини оламиз. Қассада ва ҳисобда — 120 000. Қисқа муддатли мажбуриятлар — 150 000.
📐 Ҳисоблаймиз:
120 000 / 150 000 = 0.8
Биринчи қарашда — 🔥! Демак, сиз ҳозироқ мажбуриятларингизнинг 80% ни нақд пул билан ёпишингиз мумкин. Лекин… хурсанд бўлишга шошилманг.
📉 Кўрсаткич юқори бўлиши ҳамиша яхши дегани эмас.
Агар пул шунчаки “ётаётган” бўлса — бу актив эмас, балки тўхталиш (застой). Улар фойда келтирмаяпти, ишламаяпти, фақат сунъий барқарорлик тасаввурини яратяпти.
Шунинг учун, агар коэффициент 0.3 дан юқори бўлса, ўйлаб кўриш керак:
🔍 Нега бунча пул “ухлаяпти”? Инвестиция қилинмаганми? Айланма маблағда ишламаяптими? Ёки “қора кун” учун сақлаяпсизми?
💡 Энг мақбул ҳолат — 0.2–0.3 оралиғида. Бу ҳолатда сиз ҳам тўловга қодирсиз, ҳам пул бизнесда ишлаяпти.
Кўрсаткични автоматик тарзда, калькуляторсиз кўришни истайсизми? — Telegram’да шахсий хабар қолдиринг ёки комментга ёзинг — бизнесингизга мос восита топиб берамиз.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗