🏛 Бизнесда молиявий мустақиллик
— бу шунчаки чиройли туш эмас, балки аниқ ўлчов билан баҳоланадиган реал ҳолат.
Коэффициент — у шунчаки рақам эмас, балки бизнесингиз қанчалик ўз оёғига туриб олганини, ва қанчалик бошқаларнинг — таъминловчи, банк, қарзлар — ҳиссасига боғлиқлигини кўрсатади.
📐 Формуласи:
Молиявий мустақиллик = Ўз капитали / Барча активлар
Агар бу кўрсаткич 0.6 ёки ундан юқори бўлса — сиз яшил зонанидасиз: бизнесингизнинг 60% — бу сиз, сизнинг ҳиссангиз, сизнинг қарорларингиз ва барқарорлигингиз.
Қолгани — вақтинчалик манбалар.
Лекин агар коэффициент паст бўлса… 🧨
Бу аломат: бизнес қарз эвазига яшаяпти, ўз маблағи ҳисобидан ўсмаяпти. Бундай ҳолатда ривожланиш сустлашади, ва ҳар қандай кичик силкиниш — нақд пул инқирозига олиб келиши мумкин.
💡 Мисол: компаниянинг активлари 1 000 000, шундан фақат 400 000 — ўз капитали. Қолгани — кредитлар, қарзлар, таъминловчиларга бўлган мажбуриятлар.
Ҳисоблаймиз: 400 000 / 1 000 000 = 0.4
🚩 Демак, бизнесингизнинг 60% “бошқаларга тегишли”. Ва агар эртага кимдир “кислород беришни тўхтатса”, яаъни "хаққини қайтаришни талаб қилса" — оғир оқибат бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
— Капитал тўплаш, қарзларни камайтириш
— Бошқарув ҳисобига ўтиш: нимадан фойда тушаётганини аниқ кўриш
— Мақсад қўйиш: молиявий мустақилликни мустаҳкамлаш, шунчаки омон қолиш эмас
👀 Ҳолатингизни аниқлашни истайсизми? Telegram’да шахсийга хабар қолдиринг.
рус лотин
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗