🏎️ CEO – компания рулидаги пилот.
Энг қиммат болидни қуриш, кучли инженерлар ва механиклар армиясини йиғиш мумкин (улар бизнесда ким эканлигини кейинги постларда ёзиб чиқамиз). Лекин агар кокпитда пилот йўқ бўлса – бу машина эмас, бу экспонат бўлади холос. Болид ўзи-ўзидан ҳаракатланмайди.
🎯 Формула-1да пилот сониянинг улушида қарор қабул қилади: хатар қилиб "обгон" қилиш ёки кутиш, траекторияни ўзгартириш ёки чизиқни ушлаб туриш. Битта Хато – ва Ассалом, шағал тузоғи.
Барчасини тўғри қилса – бутун жамоа подиумда туради.
⚡ Бизнесда бу роль CEOга тегишли.
CEO фақат “рахбар” эмас, у – компаниянинг пилоти. Унинг масъулияти:
- бозорда компания векторини ушлаб туриш;
- ноаниқлик шароитида тез қарор қабул қилиш;
- стратегия ва тактикани уйғунлаштириш
- бутун трассани кўра билиш, лекин бурилишдаги майда нарсани ҳам ўтказиб юбормаслик;
- акционерлар ва инвесторлар билан мулоқот (CEO ҳам пилот каби жамоа эгасига ҳисобот беради);
- молия, маркетинг, ишлаб чиқариш ва сотув учун жавобгар топ-менежерлар билан ишлаш.
🧭 Агар бизнес эгалар капитал берса, жамоа “болид-бизнес” тайёрласа, CEO уни трассага олиб чиқадиган одам. Кучли пилот ресурсларни ғалабага айлантиради. Кучсизи эса – энг идеал машина ҳам бўлса, уни заносга олиб чиқади.
CEO – бу номига ишлатилган лавозим эмас. У – рульда ўтириб, газни босадиган ва жамоани хатарлар, инқирозлар ва ғалабалардан олиб ўтувчи одам. Бизнес подиумдами ёки шағалдами – бари унга боғлиқ.
🏎️ Қайси фазилатлар кучли CEOни оддийдан ажратади?
Формула-1да барча пилотлар машина ҳайдашни билади. Лекин чемпионлар фақатгина саноқли. Фарқ – тажриба билан ўрни босилмайдиган сифатларда.
📌 Бизнесда ҳам худди шундай. CEO креслода ўтиради, лекин фақат кучли “пилот” компанияни олға етаклайди.
Кучли CEO фазилатлари:
1️⃣ Тезкор қарор қабул қилиш.
Трассада кечиксанг – авария. Бизнесда – йўқотилган имконият. Кучли CEO маълумотни тез таҳлил қилади ва ҳаракат қилади, узун-узун йиғилишларга “чалғиб қолмайди”.
2️⃣ Босим остида хам совуққон бўлади.
Гонкада пилот 300 км/соатда, миллионлаб томошабинлар олдида. Бизнесда эса – инқироз, пул оқимининг узилиши, акционерлар босими. CEO бошқарувни йўқотмаслиги керак, ҳатто энг стресс ҳолатларда ҳам.
3️⃣ Стратегик кўз билан қараш.
Пилот фақат бурилишни эмас, кейинги айланани ҳам ўйлайди. CEO бизнесни фақат чорак ёки йил доирасида эмас, балки 3–5 йиллик манзарада кўради.
4️⃣ Жамоа билан ишлай олиш.
Формула-1да механикларсиз ва муҳандисларсиз ғалаба йўқ. Бизнесда CEO молия, маркетинг ва ишлаб чиқариш раҳбарлари билан ишонч ва ҳамкорлик қуриши керак.
5️⃣ Эгалар ва акционерлар олдида жавобгарлик.
Пилот – жамоа эгаси олдида ҳисобот беради. CEO – бизнес эгалари олдида. Кучли CEO ўз ҳаракатини тушунтира олади ва уларни мақсадга етказишига ишонтира олади.
💡 Хулоса қилсак:
Кучли CEO – бу “ёлғиз қаҳрамон” эмас. У – стратег, лидер ва пилот. Унинг вазифаси – капитал, одамлар ва жараёнларни ягона ҳаракатга айлантириш. Компания чемпион бўладими ёки орқада қоладими – шу одамга боғлиқ.
---------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram | YouTube | 🌐 RU | LOTIN | BOOST
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗